https://sputniknews.uz/20251210/milliy-markaz-undp-memorandum-54070067.html
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва БМТнинг UNDP ташкилоти меморандум имзолади
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва БМТнинг UNDP ташкилоти меморандум имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази ва БМТТД ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шаффофликни ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
2025-12-10T20:02+0500
2025-12-10T20:02+0500
2025-12-11T08:38+0500
ўзбекистон
бмт
ислоҳотлар
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0a/54069563_0:304:3072:2032_1920x0_80_0_0_823cb50efee5e31ec1cbd2578a1de098.jpg
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (UNDP) ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Миллий марказ матбуот хизмати хабар берди.Ҳужжатни имзолаш маросими Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан Инсон ҳуқуқлари уйида ташкил этилган тантанали тадбир доирасида бўлиб ўтди.Меморандумни БМТТДнинг мамлакатдаги доимий вакили Акико Фудзии ва Миллий марказ директори Акмал Саидов имзолади.Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг умумий мақсади шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш ҳамда инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан ёндашган ҳолда бизнес юритиш амалиётини жорий этишга қаратилган асосий ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборат эканини қайд этишди. Бу, ўз навбатида, янада инклюзив, барқарор ва халқаро миқёсда рақобатбардош тадбиркорлик муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.Таъкидланишича, бу Меморандум қашшоқлик ва тенгсизликка қарши курашишдан тортиб, сифатли таълимни таъминлаш, гендер тенгликни ривожлантириш, барқарор институтларни мустаҳкамлаш, одил судловга тенг ва адолатли эришиш каби устувор йўналишларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг аниқ механизмларини ривожлантиришга қаратилган.Ўзбекистон томони БМТ Тараққиёт дастурига миллий БРМ шарҳлари ва ҳисоботларини тайёрлашда кўрсатилган амалий ёрдам, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва инсон ҳуқуқларига риоя этиш ўртасидаги узвий боғлиқликни аниқ акс эттиришдаги кўмаги учун самимий миннатдорлик билдирди.Маълумот учун: дунёнинг қарийб 170 та мамлакатида глобал мавжудликка эга бўлган БМТТД кўп жиҳатдан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мамлакат даражасидаги оператив бўлинмаси вазифасини бажаради. БМТТД барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш, қашшоқликни тугатиш, аёллар ҳуқуқларини илгари суриш ва имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, оқилона бошқарув ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб мамлакатлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.
https://sputniknews.uz/20251022/moskva-uzbekistan-ombudsman-52889353.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0a/54069563_164:0:2895:2048_1920x0_80_0_0_20d55a0ef8363596be6acd95ab66bbb3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон бмттд меморандум, инсон ҳуқуқлари куни, инсон ҳуқуқлари миллий маркази, бмт тараққиёт дастури, акико фудзиива, акмал саидов, инсон ҳуқуқлари ислоҳотлари, барқарор ривожланиш, шаффофлик, гендер тенглик, қашшоқликка қарши кураш, брм ҳисоботлари
ўзбекистон бмттд меморандум, инсон ҳуқуқлари куни, инсон ҳуқуқлари миллий маркази, бмт тараққиёт дастури, акико фудзиива, акмал саидов, инсон ҳуқуқлари ислоҳотлари, барқарор ривожланиш, шаффофлик, гендер тенглик, қашшоқликка қарши кураш, брм ҳисоботлари
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва БМТнинг UNDP ташкилоти меморандум имзолади
20:02 10.12.2025 (янгиланди: 08:38 11.12.2025) Инсон ҳуқуқлари уйида Миллий марказ ва БМТТД ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инклюзив, барқарор бошқарувни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (UNDP) ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Миллий марказ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатни имзолаш маросими Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан Инсон ҳуқуқлари уйида ташкил этилган тантанали тадбир доирасида бўлиб ўтди.
Меморандумни БМТТДнинг мамлакатдаги доимий вакили Акико Фудзии ва Миллий марказ директори Акмал Саидов имзолади.
Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг умумий мақсади шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш ҳамда инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан ёндашган ҳолда бизнес юритиш амалиётини жорий этишга қаратилган асосий ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборат эканини қайд этишди. Бу, ўз навбатида, янада инклюзив, барқарор ва халқаро миқёсда рақобатбардош тадбиркорлик муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
Таъкидланишича, бу Меморандум қашшоқлик ва тенгсизликка қарши курашишдан тортиб, сифатли таълимни таъминлаш, гендер тенгликни ривожлантириш, барқарор институтларни мустаҳкамлаш, одил судловга тенг ва адолатли эришиш каби устувор йўналишларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг аниқ механизмларини ривожлантиришга қаратилган.
Ўзбекистон томони БМТ Тараққиёт дастурига миллий БРМ шарҳлари ва ҳисоботларини тайёрлашда кўрсатилган амалий ёрдам, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва инсон ҳуқуқларига риоя этиш ўртасидаги узвий боғлиқликни аниқ акс эттиришдаги кўмаги учун самимий миннатдорлик билдирди.
Маълумот учун: дунёнинг қарийб 170 та мамлакатида глобал мавжудликка эга бўлган БМТТД кўп жиҳатдан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мамлакат даражасидаги оператив бўлинмаси вазифасини бажаради. БМТТД барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш, қашшоқликни тугатиш, аёллар ҳуқуқларини илгари суриш ва имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, оқилона бошқарув ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб мамлакатлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.