https://sputniknews.uz/20251022/moskva-uzbekistan-ombudsman-52889353.html
Москвада омбудсман Ўзбекистон фуқаролари билан мулоқот ўтказди
Москвада омбудсман Ўзбекистон фуқаролари билан мулоқот ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Омбудсман Феруза Эшматова Россияга ташриф буюриб, Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди. Учрашувда меҳнат миграцияси, рўйхатдан ўтиш, таълим ва ижтимоий ҳимоя масалалари муҳокама этилди
2025-10-22T12:48+0500
2025-10-22T12:48+0500
2025-10-22T12:48+0500
россия
ўзбекистон
миграция
мигрантлар
омбудсман
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/16/52889181_0:240:1280:960_1920x0_80_0_0_ff922ff7bcdfaf4bc6856f620424afcc.jpg
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Россия Федерациясига ташриф буюрди. Бу ҳақда омбудсман матбуот хизмати хабар берди.Ташриф доирасида омбудсман Москва шаҳридаги элчихонада Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди. Мазкур учрашув фуқаролар дуч келаётган муаммоларга амалий ечим топиш мақсадида ташкил этилди.Унда Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова ва унинг жамоаси, шунингдек, Россиянинг Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ташқи меҳнат миграцияси, рухсатномалар ва визалар билан ишлаш департаменти вакиллари иштирок этдилар.Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни Ўзбекистон ва Россия инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллар ўртасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланган эди. Унда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фуқаролар мурожаатларини биргаликда кўриб чиқиш, мониторинглар ўтказиш, мигрантлар ўртасида ҳуқуқий хабардорликни ошириш йўналишлар белгиланган.
https://sputniknews.uz/20251002/russia-patent-rasmiylashtirish-tashkent-52413736.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/16/52889181_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_da3c1cdfae87a66073301ec8279b6d1c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
феруза эшматова, омбудсман, ўзбекистон, россия, москва, фуқаролар, инсон ҳуқуқлари, меҳнат миграцияси, ижтимоий ҳимоя, рўйхатдан ўтиш, таълим, татьяна москалькова, олий мажлис, “йўл харитаси”, ҳамкорлик, ҳуқуқий ёрдам, фуқаролар мурожаатлари, ўзбекистон элчихонаси, ҳуқуқий хабардорлик
феруза эшматова, омбудсман, ўзбекистон, россия, москва, фуқаролар, инсон ҳуқуқлари, меҳнат миграцияси, ижтимоий ҳимоя, рўйхатдан ўтиш, таълим, татьяна москалькова, олий мажлис, “йўл харитаси”, ҳамкорлик, ҳуқуқий ёрдам, фуқаролар мурожаатлари, ўзбекистон элчихонаси, ҳуқуқий хабардорлик
Москвада омбудсман Ўзбекистон фуқаролари билан мулоқот ўтказди
Феруза Эшматова Россияга ташриф доирасида Москвада фуқаролар билан учрашиб, улар дуч келаётган ҳуқуқий ва ижтимоий масалаларни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Россия Федерациясига ташриф буюрди. Бу ҳақда омбудсман матбуот хизмати
хабар берди.
Ташриф доирасида омбудсман Москва шаҳридаги элчихонада Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди.
Мазкур учрашув фуқаролар дуч келаётган муаммоларга амалий ечим топиш мақсадида ташкил этилди.
Унда Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова ва унинг жамоаси, шунингдек, Россиянинг Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ташқи меҳнат миграцияси, рухсатномалар ва визалар билан ишлаш департаменти вакиллари иштирок этдилар.
Мулоқот давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий ва ижтимоий йўналишларда, жумладан, вақтинча ишлаш учун келган шахслар фаолияти, меҳнат шартлари, рўйхатдан ўтиш (прописка), мактаб таълими каби соҳаларда дуч келаётган масалалар бўйича фикр алмашдилар.
Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни Ўзбекистон ва Россия инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллар ўртасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланган эди. Унда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фуқаролар мурожаатларини биргаликда кўриб чиқиш, мониторинглар ўтказиш, мигрантлар ўртасида ҳуқуқий хабардорликни ошириш йўналишлар белгиланган.