Россияда ишлаш учун патент расмийлаштириш жараёнлари Тошкентда ўтказилиши мумкин

© Sputnik / Артем ЖитеневТестирование иностранных граждан по русскому языку
Тестирование иностранных граждан по русскому языку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2025
Oбуна бўлиш
Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Россияда ишлашни хоҳловчи фуқаролар учун Тошкентда тайёргарлик маркази очиш таклифи билдирилди
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Тошкентда "МДҲ ягона меҳнат бозорини барпо этиш шароитида миграция сиёсатини такомиллаштириш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳтатида Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Ўзбекистон ҳукумати Россия идораларига ушбу давлатда ишлашни хоҳловчи республика аҳолиси учун Тошкентда миграциядан олдинги тайёргарлик марказини ташкил этишни таклиф этганини қайд этди.

"Биз ўз томонимиздан ушбу масалани - миграцияга тайёргарлик кўриш бўйича кўп тармоқли марказ ташкил этишни бир неча бор таклиф қилганмиз. Бу ковид давридаги шундай тажриба эди. Ҳозир биз бу масалаларни ташкил қила оламиз, барча тузилмалар тайёр", - деди Мусаев тадбирда сўзга чиқиб.

Ушбу марказда патент олиш учун зарур жараёнларни ўтказиш режалаштирилган: бармоқ излари олинади, суратга туширилади ва Россияга кириш тақиқлари текширилади.

"Бу ажойиб ечим бўлади, бу енгиллик ва қулайлик бўлади. Энг муҳими, биз у ерда нафақат ҳужжатларни расмийлаштириш, балки олдиндан тайёргарлик кўриш масалалари билан ҳам шуғулланамиз", - дея қўшимча қилди Мусаев.

Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2025
Россияда меҳнат мигрантлари учун патент тизими бекор қилиниши мумкин
Янгиликлар лентаси
0