Россияда меҳнат мигрантлари учун патент тизими бекор қилиниши мумкин

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВыдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2025
Oбуна бўлиш
Владимир Путинга меҳнат мигрантлари учун патент тизимини бекор қилиш таклиф қилинди.
ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг парламент фракциялари раҳбарлари билан ўтказган учрашувида меҳнат мигрантлари ва уларга оид сиёсат муҳокама қилинди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, “Адолатли Россия” партияси раҳбари Сергей Миронов президентга меҳнат мигрантлари учун патент тизимини бекор қилиш таклифини берган.

“Патент тизимини бекор қилиш керак. Беларусда ҳеч қанақа патент йўқ. Сенга четдан ишчи кучи кераклигини исботла, уларни оиласиз олиб кел. Ишлади, пул олди, кетди. Биз бу патент тизимини албатта бекор қилиш керак деб ҳисоблаймиз”, - деди Миронов.

Путин бунга жавобан миграция масаласи россияликлар учун муҳим мавзу эканини ва ҳукумат муаммони эътиборсиз қолдирмаслиги лозимлигини таъкидлаган.

“Мигрантлар учун патент тизимини бекор қилишни ўйлаб кўриш лозим. Бу тизим кенг қўлланилади, мен ҳеч нарсани инкор қилмайман. Бу фуқаролар учун жуда сезиларли масала, шунинг учун ҳокимият федерал ҳамда маҳаллий даражада муаммо йўқдек ўзини тутмаслиги керак. Муаммолар бор ва уларни ҳал қилиш зарур. Агар доимий эътибор қаратилмаса, ечим топиш мушкул”, – деди Путин.

Ҳозирда Россияда визасиз режим ўрнатилган мамлакатлардан келган меҳнат мигрантлари учун патент тизими амал қилади. Бу ишлаш учун рухсатнома бўлиб, мамлакатга киргандан сўнг 30 кун ичида расмийлаштирилиши керак.
Патент олиш учун хорижий фуқаролар яшаш жойида рўйхатдан ўтиши, тиббий кўрикдан ўтиши, рус тили, тарихи ва қонунчилигини билишини тасдиқлаши, Ички ишлар вазирлигига ҳужжатлар топшириши ҳамда давлат божини тўлаши талаб этилади.
Пассажиры у электронных табло с информацией о вылете в международном аэропорте имени Ислама Каримова в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2025
Россияга 2025 йилда келган хорижликларнинг асосий қисмини ўзбекистонликлар ташкил қилди
Янгиликлар лентаси
0