Microsoft: Ўзбекистон СИдан фойдаланиш бўйича 147 та иқтисодиёт орасида 142-ўринда

© iStockИскусственный интеллект
Искусственный интеллект - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2026
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 7,2 фоизи генератив сунъий интеллектдан фойдаланади. Мамлакат 147 иқтисодиёт орасида 142-ўринда.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистон генератив сунъий интеллект (СИ)дан фойдаланиш бўйича 147 иқтисодиёт орасида 142-ўринни эгаллади. Бу Microsoft AI Economy Institute нинг Global AI Diffusion ҳисоботидаги ҳисоб-китоблардан келиб чиқади.
Ҳисоботга кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 7,2 фоизи генератив СИ маҳсулотларидан фойдаланган. "Microsoft" бу кўрсаткични 15–64 ёшдаги аҳоли орасида муайян даврда генератив СИдан фойдаланганлар улуши сифатида ҳисоблайди.
Минтақа ва қўшни давлатлар кесимида ўринлар қуйидагича:
Қозоғистон — 70-ўрин;
Қирғизистон — 116-ўрин;
Афғонистон — 144-ўрин;
Тожикистон — 145-ўрин;
Туркманистон — 146-ўрин.

Шу билан бирга, "Microsoft" маълумотларида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон СИдан фойдаланиш тезлашаётган Осиё иқтисодиётлари қаторида тилга олинган. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2025 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 25,5 фоизга ошгани қайд этилган.

Дунё бўйича генератив СИдан фойдаланиш улуши 2026 йил биринчи чорагида 16,3 фоиздан 17,8 фоизга кўтарилган. Бироқ мамлакатлар ўртасидаги фарқ ҳам кенгаймоқда: ривожланган иқтисодиётларда бу кўрсаткич 27,5 фоизни, ривожланаётган иқтисодиётларда эса 15,4 фоизни ташкил этган.
Стресс на работе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2026
Қозоғистонда сунъий интеллект 4 млн иш ўрнига таъсир қилади: оммавий ишсизлик кутилмоқдами
Янгиликлар лентаси
0