Тошкентдаги ШҲТ хавфсизлик маркази низоми лойиҳаси тайёрланди

© Sputnik / Санат ИмангалиевФлаги ШОС
Флаги ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2026
Oбуна бўлиш
Россия Тошкентда ташкил этиладиган ШҲТнинг хавфсизликка таҳдидларга қарши курашиш бўйича универсал маркази низоми лойиҳасини ишлаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Россия Тошкентда ташкил этиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича универсал маркази тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқди.
Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Бишкекда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари йиғилишида маълум қилди.
Янги марказни Тошкентдаги ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси — МАТТ негизида ташкил этиш режалаштирилган. ШҲТ МАТТ ташкилотнинг доимий органларидан бири бўлиб, унинг ижроия қўмитаси Тошкентда жойлашган ва 2004 йилдан фаолият юритади.
Марказнинг вазифаси ШҲТ давлатлари хавфсизлигига таҳдид солувчи замонавий хатарларга қарши ҳамкорликни кучайтиришдан иборат бўлади.
Унга терроризм, экстремизм, киберхавфлар, ахборот хавфсизлиги ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишлари кириши кутилмоқда.
Бу ташаббус аввалроқ ШҲТ доирасида келишилган. 2025 йил сентябрда Тяньцзинь саммитида ШҲТ давлатлари хавфсизликка таҳдидларга қарши курашиш бўйича универсал марказ ва ШҲТнинг наркотикларга қарши курашиш марказини ташкил этиш ҳақидаги келишувларни имзолаган эди.
Ҳужжатда Тошкентда МАТТ негизида универсал марказ ташкил этилиши, унинг таркибига ахборот хавфсизлиги маркази ҳамда Бишкекда жойлашадиган трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш маркази кириши назарда тутилган.
Конференция РАТС ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2025
Тошкентда “уч ёвуз” тарқалишининг олдини олиш йўллари муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0