Тошкентда “уч ёвуз” тарқалишининг олдини олиш йўллари муҳокама қилинди

© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
ШҲТ МАТТ конференциясида терроризм, сепаратизм ва экстремизмнинг сабабларини бартараф этиш ҳақида сўз юритилди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) ўн биринчи халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференциянинг мавзуси: “Терроризм, сепаратизм ва экстремизм тарқалишининг олдини олиш: асосий сабабларни бартараф этиш”, дея хабар қилди Sputnik мухбири.
Конференцияда ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари вакиллари, ШҲТга ҳамкор давлатлар делегатлари, шунингдек, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, БМТнинг Марказий Осиё учун олдини олувчи дипломатия бўйича минтақавий маркази, Интерпол, МДҲ ва КХШТ ижроия тузилмалари, ШҲТ ва ОҲИЧК Котибиатлари, Жиноий даромадларни қонунийлаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи ҳамда бошқа ихтисослашган халқаро ташкилотлар ва илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари иштирок этишди.

Конференция РАТС ШОС
© Sputnik
Ялпи мажлисда сўзга чиққан ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори Уларбек Шаршеев конференция майдони Шанхай оиласи учун алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Чунки унда нафақат ШҲТга аъзо ва ҳамкор давлатлар, балки дунёнинг бошқа минтақалари хавфсизлигига бевосита дахлдор масалалар муҳокама қилинмоқда.
Шаршеев яна шуни қўшимча қилдики, халқаро террористик ташкилотлар фаолияти туфайли ШҲТ ҳудудида вазиятни беқарорлаштириш хавфи сақланиб қолмоқда, шунингдек, Афғонистон ва Сурия ҳудудида фаолият юритаётган қуролли гуруҳларнинг жанговар ва террорчилик ҳаракатлари кучайиб бораётгани ташвиш уйғотмоқда.
“Бугунги кунда энг катта таҳдид Афғонистонда жойлашган халқаро террорчилик гуруҳлари – “Ислом давлати - Хуросон вилояти”*, “Ўзбекистон ислом ҳаракати”**, “Шарқий Туркистон ислом ҳаракати”***, “Жамоат Ансоруллоҳ”****, “Ислом жиҳоди иттифоқи”***** ва бошқа халқаро террорчилик ташкилотлари томонидан юзага келмоқда”, - деди у.
Шунингдек, у кибермаконда ШҲТ аъзо давлатларининг ваколатли органлари орасида террористик, экстремистик ва сепаратистик тармоқларнинг жиноий фаолиятида интернетдан фойдаланишининг олдини олиш бўйича ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Қўшма саъй-ҳаракатлар ШҲТ ҳудудида террористик ва экстремистик интернет-контентни аниқлаш ҳамда унга киришни кейинчалик тўсиб қўйишга йўналтирилган.

Конференция РАТС ШОС
© Sputnik
МДҲ давлатлари Аксилтеррор маркази раҳбари Евгений Сисоев терроризмнинг хавфсизликка асосий таҳдид бўлиб қолаётганини таъкидлади.
“Яқин Шарқда яна фаоллашаётган ва Афғонистонда изчил ўрнашиб бораётган йирик террорчилик ташкилотлари мамлакатларимизни, айниқса Марказий Осиё республикаларини, сафарбарлик ресурслари манбаи ҳамда кейинги кенгайиш учун устувор нишон сифатида кўрмоқда”, – деди у.
У қўшимча қилиб айтишича, Сурияда “Ҳайъат Таҳрир аш-Шам”****** гуруҳи ҳокимиятни эгаллаши ва Исроил томонидан ҳарбий вазиятнинг кескинлашуви натижасида жиҳодчилик ғояларини тарғиб қилувчи ижтимоий тармоқ гуруҳларининг сони бир неча баробарга ошгани, шунингдек, мамлакатларимиз фуқаролари орасида Яқин Шарққа бориб террорчи тузилмаларга қўшилмоқчи бўлганлар сони кўпайганини кузатиш мумкин.

Конференция РАТС ШОС
© Sputnik
“Шу билан бирга, Яқин Шарқдан Афғонистонга жангариларни кўчириш бўйича операциялар тез-тез кузатилмоқда, улар ИШИД ташкилотининг Афғонистондаги “Вилоят Хуросон” филиали ихтиёрига ўтказилмоқда. Ушбу филиал энг фаол террорчилик тузилмасига айланиб, минтақавийлашув ва халқаролашув стратегиясини амалга оширишни давом эттирмоқда. У Марказий Осиёда ўз таъсирини кенгайтиришга тобора кўпроқ эътибор қаратиб, айниқса хорижий мамлакатлардаги Марказий Осиё диаспоралари вакилларига нисбатан фаол ёллаш ишларини олиб бормоқда”, – деди у.
Сисоевнинг маълум қилишича, бунинг учун тожик, қирғиз, ўзбек ва илгари кузатилмаган қозоқ тилларида фаол интернет тарғибот олиб борилмоқда. Бунга сунъий интеллект платформаларининг жадал ривожланиши, уларнинг арзонлиги ва кенг тарқалганлигиҳам ёрдам бермоқда, бу эса террорчиларга нейрон тармоқларидан фойдаланиб, ҳам очиқчасига ташвиқот, ҳам яширин манипулятив контент яратиш имконини бермоқда.
“ИШИДнинг******** молиялаштирилиши ноқонуний фаолиятлар, жумладан, углеводород хомашёси ва қимматбаҳо металларни сотиш, қурол-яроғ ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси натижасида қўлга киритилган маблағлар ҳисобига амалга оширилмоқда. Транзакцияларнинг махфийлигини кафолатловчи халқаро террористик ташкилотларнинг ресурс таъминотида криптовалюталарнинг улуши тобора ортиб бормоқда”, - деди Сисоев.
Ялпи мажлисдан сўнг конференция иши сессиялар бўйича давом этди. Иштирокчилар терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашишнинг миллий тажрибаларини, халқаро миқёсда терроризмга қарши ҳамкорликни, радикаллашув муаммоларини бартараф этиш ва ёш авлодни вайронкор ғояларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилишди.

Конференция РАТС ШОС
© Sputnik
Якуний сессия террористик, сепаратистик ва экстремистик фаолиятларда интернет ҳамда бошқа ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга қарши курашиш, шунингдек, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши чоралар кўришга бағишланди.
“Исломий давлат - Хуросон вилояти”* - Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган террористик ташкилот.
“Ўзбекистон исломий ҳаракати”** - Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган террористик ташкилот.
“Шарқий Туркистон исломий ҳаракати”*** - Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган террористик ташкилот.
“Жамоат Ансоруллоҳ”**** - Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган террористик ташкилот.
“Исломий жиҳод иттифоқи”***** - Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган террористик ташкилот.
“Ҳайъат Таҳрир аш-Шом”****** - Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган террористик ташкилот.
“Хуросон вилояти”******* - Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган террористик ташкилот.
ИШИД******** - Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган террористик ташкилот.