https://sputniknews.uz/20260514/afghanistan-terrorchi-guruhlar-jangarilar-57569003.html
Афғонистонда 23 минг нафаргача террорчи гуруҳлар жангарилари бор — Шойгу
Афғонистонда 23 минг нафаргача террорчи гуруҳлар жангарилари бор — Шойгу
Sputnik Ўзбекистон
Сергей Шойгу Бишкекдаги ШҲТ йиғилишида Афғонистонда 20 дан ортиқ гуруҳга мансуб 18 мингдан 23 минггача жангарилар фаолият юритаётганини айтди.
2026-05-14T16:28+0500
2026-05-14T16:28+0500
2026-05-14T16:31+0500
хавфсизлик кенгаши
россия
марказий осиё
гиёҳванд моддалар
наркотик
террорчилар
жамият
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
сергей шойгу
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/182/43/1824301_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_ca219920f0bca4c68f8a850e0c79c3ca.jpg
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Афғонистонда 20 та дан ортиқ турли гуруҳга мансуб 18 мингдан 23 минггача жангарилар фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Бишкекда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари йиғилишида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, ИШИД* гуруҳи сафида 3 мингга яқин киши бор. Шойгу Афғонистондаги вазият ШҲТ маконида хавфсизликни таъминлаш учун алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.Россия Хавфсизлик кенгаши котибига кўра, 2025 йилда ИШИД 12 та йирик теракт содир этган. Бу ҳужумларда 40 нафар ҳарбий хизматчи ва 25 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ киши яраланган.Шойгу “Толибон” ҳаракати ИШИД*га қарши қаттиқ қуролли кураш олиб бораётганини айтди. Унинг таъкидлашича, ИШИД* “Толибон”нинг асосий мафкуравий ва сиёсий рақиби ҳисобланади.У Афғонистондан келаётган асосий таҳдидлар сифатида терроризм ва наркотрафикни тилга олди.Шойгунинг айтишича, “Толибон” ҳокимиятга келганидан кейин Афғонистонда кўкнори экин майдонлари ва ишлаб чиқариш 90 фоиздан кўпроққа қисқарган. Бироқ оғир иқтисодий вазият сабабли 4 миллионга яқин одам ҳали ҳам гиёҳванд моддалар етиштириш билан боғлиқ фаолиятда қолмоқда.Унинг сўзларига кўра, вазиятга АҚШ, Британия ва Германиянинг афғон активларини блокировка қилиши ҳам таъсир қилмоқда. Музлатилган маблағларнинг умумий миқдори тахминан 10 миллиард долларни ташкил этади.* Россия ва қатор давлатларда “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом”, “Ислом давлати” ва ИШИД гуруҳлари террорчи ташкилот деб тан олинган ва унинг фаолияти тақиқланган.
https://sputniknews.uz/20251120/terrorchilik-tashkilotlar-central-asia-reja-53606703.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/182/43/1824301_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_6a4109acd897e641b374363234557f62.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хавфсизлик кенгаши, россия, марказий осиё, гиёҳванд моддалар, наркотик, террорчилар, жамият, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), сергей шойгу
хавфсизлик кенгаши, россия, марказий осиё, гиёҳванд моддалар, наркотик, террорчилар, жамият, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), сергей шойгу
Афғонистонда 23 минг нафаргача террорчи гуруҳлар жангарилари бор — Шойгу
16:28 14.05.2026 (янгиланди: 16:31 14.05.2026) Сергей Шойгуга кўра, Афғонистонда 20 тадан ортиқ гуруҳга мансуб 18 мингдан 23 минггача жангарилар фаолият юритмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Афғонистонда 20 та дан ортиқ турли гуруҳга мансуб 18 мингдан 23 минггача жангарилар фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Бишкекда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари йиғилишида
маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ИШИД* гуруҳи сафида 3 мингга яқин киши бор. Шойгу Афғонистондаги вазият ШҲТ маконида хавфсизликни таъминлаш учун алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Шойгу, шунингдек, Суриядан Афғонистонга уйғур, тожик ва ўзбек келиб чиқишига эга жангарилар оқими кўпайганини қайд этди. Унинг айтишича, гап собиқ террорчилик ташкилотлари ва “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом”* гуруҳлари сафида бўлган шахслар ҳақида кетмоқда.
Россия Хавфсизлик кенгаши котибига кўра, 2025 йилда ИШИД 12 та йирик теракт содир этган. Бу ҳужумларда 40 нафар ҳарбий хизматчи ва 25 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ киши яраланган.
Шойгу “Толибон” ҳаракати ИШИД*га қарши қаттиқ қуролли кураш олиб бораётганини айтди. Унинг таъкидлашича, ИШИД* “Толибон”нинг асосий мафкуравий ва сиёсий рақиби ҳисобланади.
У Афғонистондан келаётган асосий таҳдидлар сифатида терроризм ва наркотрафикни тилга олди.
Шойгунинг айтишича, “Толибон” ҳокимиятга келганидан кейин Афғонистонда кўкнори экин майдонлари ва ишлаб чиқариш 90 фоиздан кўпроққа қисқарган. Бироқ оғир иқтисодий вазият сабабли 4 миллионга яқин одам ҳали ҳам гиёҳванд моддалар етиштириш билан боғлиқ фаолиятда қолмоқда.
Унинг сўзларига кўра, вазиятга АҚШ, Британия ва Германиянинг афғон активларини блокировка қилиши ҳам таъсир қилмоқда. Музлатилган маблағларнинг умумий миқдори тахминан 10 миллиард долларни ташкил этади.
"2022 йил февраль ойида Жо Байден қарори билан 3,5 миллиард доллар 11 сентябрь терактлари қурбонларининг оилаларига компенсация тўлаш учун йўналтирилди. Яна 3,5 миллиард АҚШ доллари "Толибон" ҳукуматини четлаб ўтиб, Афғонистон аҳолисига гуманитар ёрдам жамғармасига ўтказилди. Бошқача айтганда, пул ўғирланган", - деди Шойгу.
* Россия ва қатор давлатларда “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом”, “Ислом давлати” ва ИШИД гуруҳлари террорчи ташкилот деб тан олинган ва унинг фаолияти тақиқланган.