ДХХ: судья ёрдамчиси 53 минг, ҳоким ўринбосари 12 минг доллар билан ушланди

© Depositphotos / belchonockНаручники и молоток судьи, архивное фото
Наручники и молоток судьи, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2026
Oбуна бўлиш
Сурхондарёда судьянинг катта ёрдамчиси 53 минг доллар, Бухорода эса туман ҳокими ўринбосари 12 минг доллар олган вақтида ушланди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва прокуратура органлари Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида мансабдор шахслар билан боғлиқ ҳолатлар бўйича тезкор тадбирлар ўтказди.
Сурхондарё вилояти судининг судья катта ёрдамчиси 53 минг доллар олган вақтида ушланди.
Маълум қилинишича, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, Ангор туман суди иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича 2 нафар судланувчига нисбатан аниқланган 6,3 миллиард сўмлик зарар миқдорини қайта баҳолаш орқали камайтиришни ваъда қилган.

Шунингдек, судланувчиларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиш ва дастлабки тергов даврида қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилдиришни айтган. У эвазига судланувчиларнинг қариндошидан 53 минг доллар олган вақтида ушланган.

Бухоро вилоятида эса Когон тумани ҳокими ўринбосари 12 минг доллар пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
ДХХ маълумотига кўра, Бухоро туманида шартнома асосида деҳқончилик билан шуғулланувчи фермер “Қум Султон” массивидаги экин майдонларига Когон тумани ҳудуди орқали келадиган сув тўхтатиб қўйилгани сабабли ҳоким ўринбосарига мурожаат қилган.
Мансабдор шахс экин майдонларига сувни очиб бериш ва келгусида бу борада муаммо бўлмаслигини айтиб, эвазига 15 минг доллар талаб қилган. У сўралган пулнинг 12 минг долларини олган вақтида ушланган.
Наручники с долларом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2025
Наманган шаҳри ҳокими 60 минг доллар пора олаётганда ушланди
Янгиликлар лентаси
0