Сурхондарёда 7,7 гектар ерни 800 млн сўмга “расмийлаштириб” бермоқчи бўлган фермер ушланди

© SputnikНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2026
Oбуна бўлиш
Ангор туманида фермер хўжалиги раҳбари 7,7 гектар ерни бошқа фуқаро номига расмийлаштириб бериш учун пул олгани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида фермер хўжалиги раҳбари 7,7 гектар ерни бошқа фуқаро номига расмийлаштириб бериш ваъдаси билан 280 миллион сўм олаётган вақтида ушланди.
ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, у қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалигига қарашли ушбу ер майдонини 1972 йилда туғилган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 800 миллион сўм талаб қилган.

Айтилишича, фермер аввалроқ ушбу сумманинг 520 миллион сўмини олган. ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ўтказган тезкор тадбирда у қолган 280 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра, фермер хўжалигига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши, олди-сотди, гаров, ҳадя ёки айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.
Шу билан бирга, ДХХ хабарида ер майдонини бошқа фуқаро номига айнан қайси тартибда расмийлаштириш ваъда қилингани очиқланмаган.
Американская валюта в конверте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2025
Самарқанд вилоятида 300 минг доллар эвазига ер ажратишни ваъда қилган фермер ушланди
Янгиликлар лентаси
0