Самарқанд вилоятида 300 минг доллар эвазига ер ажратишни ваъда қилган фермер ушланди

CC BY 2.0 / Chris Potter / The Pay OffАмериканская валюта в конверте
Американская валюта в конверте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2025
Oбуна бўлиш
У келишилган маблағнинг 20 минг долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Самарқанд вилояти Оқдарё туманида фермер хўжалиги раҳбари ер билан боғлиқ жиноят содир этиш пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, донли экинлар етиштириш билан шуғулланувчи фермер 3 гектар ер майдонини иссиқхона ташкил этиш учун ажратиб беришни ваъда қилиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқародан 300 минг доллар талаб қилган.

У келишилган маблағнинг 20 минг долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ДХХ ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодекснинг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28 ва 211-моддалари (пора бериш жиноятига далолатчилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бизнесмен кладет деньги в карман  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2025
Тошкентда 35 минг доллар пора талаб қилган собиқ солиқчи қўлга олинди
Янгиликлар лентаси
0