Тошкентда 35 минг доллар пора талаб қилган собиқ солиқчи қўлга олинди

© Fotolia / Andrey BurmakinБизнесмен кладет деньги в карман
Бизнесмен кладет деньги в карман  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2025
Oбуна бўлиш
Қўшилган қиймат солиғи масаласини ҳал қилиб бериш эвазига 35 минг доллар талаб қилган ҳисобчи шу сумманинг 20 500 долларини олаётган вақтида ушланди.
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Тошкентда фирибгарлик билан 35 минг доллар пора талаб қилган собиқ солиқ ходими ушланди ва унга қарши жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, муқаддам солиқ идораларида ишлаган, ҳозирда Тошкент шаҳридаги транспорт ва логистика хизматлари кўрсатувчи МЧЖда ҳисобчи бўлиб ишлаётган фуқаро бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖга 17 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғининг манфий фарқ суммасини қайтариш ҳамда унинг тўхтатилган ҚҚС гувоҳномасини қайта фаоллаштириб бериш эвазига 35 минг доллар талаб қилган. Бу ишни у ўзининг собиқ ҳамкасблари имкониятлари орқали ҳал қилишини айтган.

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у МЧЖ таъсисчисидан 20 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) ва 28 ҳамда 211-моддалар 3-қисмлари (пора бериш жиноятига далолатчилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида у ўзининг ёрдамини Солиқ қўмитасининг катта инспектори орқали ҳал қилиши кераклиги аниқланиб, мазкур давлат хизматчиси ҳам жиноят ишига гумонланувчи сифатида жалб этилди.
Замхокима Хазараспского района Хорезмской области попался на взятке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2025
ДХХ: Тошкент вилоятида прокуратура органлари ходимлари 25 минг доллар билан ушланди
Янгиликлар лентаси
0