ДХХ: Тошкент вилоятида прокуратура органлари ходимлари 25 минг доллар билан ушланди

© Департамент по борьбе с экономическими преступлениями при ГенпрокуратуреЗамхокима Хазараспского района Хорезмской области попался на взятке
Замхокима Хазараспского района Хорезмской области попался на взятке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2025
Oбуна бўлиш
ДХХ ўтказган тезкор тадбирда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг икки ходими пора олаётган вақтда қўлга олинди. Улардан бири 25 минг доллар олган пайтда ушланган.
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида прокуратура органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон туман бўлими бошлиғи ҳамда Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили фуқародан 25 минг доллар олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълум бўлишича, улар Зангиота туманида фаолият юритувчи 4 та МЧЖнинг норасмий раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 184-моддаси 3-қисми (солиқ тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда Зангиота туман судида кўрилаётган ишни уларнинг фойдасига ижобий ҳал қилишни ҳамда Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси томонидан 2 та МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текширувларини ноқонуний деб топиб беришни ваъда қилишган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ходимлар жиноят иши доирасида солиқ текшируви ўтказиш орқали аниқланган зарар миқдорини камайтириш эвазига МЧЖларнинг норасмий раҳбаридан муқаддам 108 минг доллар ҳам олишган.

️Ҳозирда уларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарли) ва 28,211-моддаси 3-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчиларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Наручники с долларом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2025
Наманган шаҳри ҳокими 60 минг доллар пора олаётганда ушланди
Янгиликлар лентаси
0