https://sputniknews.uz/20260430/uylar-yashil-hududlar-avtoturargoh-taqiq-57255355.html
Кўп қаватли уйлар атрофидаги яшил ҳудудларни автотураргоҳга айлантириш тақиқланди
Кўп қаватли уйлар атрофидаги яшил ҳудудларни автотураргоҳга айлантириш тақиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Кўп квартирали уйлар атрофидаги яшил ҳудудларни ўзбошимчалик билан қисқартириш, бетонлаш, автотураргоҳ сифатида фойдаланиш ва дарахтларни рухсатсиз кесиш тақиқланди.
2026-04-30T17:31+0500
2026-04-30T17:31+0500
2026-04-30T17:38+0500
жамият
кўп квартирали уйлар
ўзбекистон
автомобил
дарахт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1418/32/14183256_0:4:1280:724_1920x0_80_0_0_98dd03f161708c1c1ff682e9d49db1d7.jpg
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича янги қоидалар белгиланди.Қоидаларга кўра, кўп квартирали уй ва унга туташ ер участкасидаги кўкаламзорлаштирилган ҳудудларни ўзбошимчалик билан қисқартириш тақиқланади. Хусусан, бундай жойларни бетон ёки бошқа материаллар билан қоплаш мумкин эмас.Янги қоидаларда дарахт ва буталар билан боғлиқ чекловлар ҳам белгиланган. Унга кўра, тегишли рухсатномасиз дарахтлар ва буталарни бошқа жойга кўчириб экиш ёки кесиш мумкин эмас.Бундан ташқари, дарахтларга арқон ва сим боғлаш, беланчаклар осиш, реклама тахталарини ёпиштириш, яшил ўсимликлар билан банд майдонларга турли материалларни тўплаш тақиқланади.Кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини металл парчалари, қурилиш, маиший ва бошқа чиқиндилар билан тўлдиришга ҳам йўл қўйилмайди.Шунингдек, гулзорлар, майсазорлар ва йўлакларни чиқиндилар билан ифлослантириш, яшил ўсимликлар яқинидаги йўлакларга зарарли кимёвий моддалар сепиш ёки улар билан суғориш тақиқланади.
https://sputniknews.uz/20260430/bolalar-maydoncha-orindiqlar-uylar-talablar-57254855.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1418/32/14183256_50:31:1032:768_1920x0_80_0_0_86ae6b4d4c1295c306732445213f4616.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, кўп квартирали уйлар, ўзбекистон, автомобил, дарахт
жамият, кўп квартирали уйлар, ўзбекистон, автомобил, дарахт
Кўп қаватли уйлар атрофидаги яшил ҳудудларни автотураргоҳга айлантириш тақиқланди
17:31 30.04.2026 (янгиланди: 17:38 30.04.2026) Кўп квартирали уйлар атрофидаги яшил ҳудудларни бетонлаш, автотураргоҳга айлантириш, дарахтларни рухсатсиз кесиш ва гулзорларни ифлослантириш тақиқланди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича янги қоидалар белгиланди.
Қоидаларга кўра, кўп квартирали уй ва унга туташ ер участкасидаги кўкаламзорлаштирилган ҳудудларни ўзбошимчалик билан қисқартириш тақиқланади. Хусусан, бундай жойларни бетон ёки бошқа материаллар билан қоплаш мумкин эмас.
Шунингдек, кўп қаватли уйлар атрофидаги кўкаламзор ҳудудлар, болалар ва спорт майдончалари, катта ёшдаги аҳолининг дам олиш ҳамда жисмоний тарбия билан шуғулланиши учун мўлжалланган жойлардан автотураргоҳ сифатида фойдаланиш тақиқланди.
Янги қоидаларда дарахт ва буталар билан боғлиқ чекловлар ҳам белгиланган. Унга кўра, тегишли рухсатномасиз дарахтлар ва буталарни бошқа жойга кўчириб экиш ёки кесиш мумкин эмас.
Бундан ташқари, дарахтларга арқон ва сим боғлаш, беланчаклар осиш, реклама тахталарини ёпиштириш, яшил ўсимликлар билан банд майдонларга турли материалларни тўплаш тақиқланади.
Кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини металл парчалари, қурилиш, маиший ва бошқа чиқиндилар билан тўлдиришга ҳам йўл қўйилмайди.
Шунингдек, гулзорлар, майсазорлар ва йўлакларни чиқиндилар билан ифлослантириш, яшил ўсимликлар яқинидаги йўлакларга зарарли кимёвий моддалар сепиш ёки улар билан суғориш тақиқланади.