https://sputniknews.uz/20260430/bolalar-maydoncha-orindiqlar-uylar-talablar-57254855.html
Болалар майдончалари ва ўриндиқлар: кўп квартирали уйлар учун янги талаблар белгиланди
Болалар майдончалари ва ўриндиқлар: кўп квартирали уйлар учун янги талаблар белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда болалар майдончалари, дам олиш жойлари, чиқинди ташлаш, уй ҳайвонларини сайр қилдириш ва велосипед сақлаш майдонлари бўлиши керак.
2026-04-30T17:10+0500
2026-04-30T17:10+0500
2026-04-30T17:21+0500
жамият
кўп квартирали уйлар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/893/66/8936683_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_9ea0c9ab4d85fdd2f3f6e88fc0194e07.jpg
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича янги қоидалар белгиланди.Қоидаларга кўра, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларида мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар ўйнаши учун майдончалар бўлиши керак.Шунингдек, бундай ҳудудларда катта ёшдаги аҳолининг дам олиши, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланиши, маиший чиқиндиларни йиғиш, ит ва бошқа уй ҳайвонларини сайр қилдириш учун умумий фойдаланиш майдончалари ташкил этилиши лозим.Қоидаларда велосипед ва бошқа мобил воситаларни сақлаш учун ҳам жойлар бўлиши белгиланган. Бундай воситалар қаторига самокатлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар аравачалари ҳам киради.Бундан ташқари, уйларга туташ ер участкалари ва инфратузилма объектлари ободонлаштирилиши, дарахтлар, ўсимликлар, ўтиш йўлаклари ва тротуарларга сув сепиш учун муҳандислик-техник қурилмалар билан жиҳозланиши лозим.Ҳудудлар электр ёритиш тизимига ҳам эга бўлиши керак.
https://sputniknews.uz/20260430/balkonga-podezd-yangi-qoidalar-57254285.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/893/66/8936683_136:0:2867:2048_1920x0_80_0_0_4552348749895dd19d611aca582cda95.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, кўп квартирали уйлар, ўзбекистон
жамият, кўп квартирали уйлар, ўзбекистон
Болалар майдончалари ва ўриндиқлар: кўп квартирали уйлар учун янги талаблар белгиланди
17:10 30.04.2026 (янгиланди: 17:21 30.04.2026) Янги қоидаларга кўра, кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда болалар ўйнаши, аҳоли дам олиши ва спорт билан шуғулланиши учун майдончалар бўлиши лозим.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича янги
қоидалар белгиланди.
Қоидаларга кўра, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларида мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар ўйнаши учун майдончалар бўлиши керак.
Шунингдек, бундай ҳудудларда катта ёшдаги аҳолининг дам олиши, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланиши, маиший чиқиндиларни йиғиш, ит ва бошқа уй ҳайвонларини сайр қилдириш учун умумий фойдаланиш майдончалари ташкил этилиши лозим.
Қоидаларда велосипед ва бошқа мобил воситаларни сақлаш учун ҳам жойлар бўлиши белгиланган. Бундай воситалар қаторига самокатлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар аравачалари ҳам киради.
Бошқариш органи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида кўп квартирали уйга туташ ер участкасида ўриндиқлар ўрнатиши ҳамда тегишли масофада чиқиндиларни ажратиб ташлаш учун махсус ўрналар жойлаштириши керак.
Бундан ташқари, уйларга туташ ер участкалари ва инфратузилма объектлари ободонлаштирилиши, дарахтлар, ўсимликлар, ўтиш йўлаклари ва тротуарларга сув сепиш учун муҳандислик-техник қурилмалар билан жиҳозланиши лозим.
Ҳудудлар электр ёритиш тизимига ҳам эга бўлиши керак.