Балконга кийим осиш ва подъезд олдига машина қўйиш тақиқланади: янги қоидалар

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил жилой массив в г. Андижан
Шавкат Мирзиёев посетил жилой массив в г. Андижан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2026
Oбуна бўлиш
Кўп квартирали уйларда балконнинг ташқи қисмига кийим осиш, подъезд олдига машина қўйиш ва зинапоя остида ёнувчи материал сақлаш тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича янги қоидалар давлат рўйхатидан ўтказилди.
Қоидаларга кўра, кўп квартирали уйларда балконлар ва лоджияларнинг ташқи қисмига кир, кийим-кечак, гилам ва бошқа буюмларни осиб қўйиш тақиқланади. Балконнинг ички қисми бундан мустасно.
Шунингдек, балкон ва лоджияларга ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни ўрнатиш, балконларда оғир буюмларни сақлаш мумкин эмас.
Уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги жойларда, жумладан зинапоялар, чордоқлар, ертўлалар, умумий ошхоналар, балконлар ва лоджияларда сақлаш ҳам тақиқланади.
Бундан ташқари, зинапоя майдонлари ва зинапоя остида ёнувчи материалларни сақлашга йўл қўйилмайди.
Қоидаларда автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар атрофидаги газонлар, хиёбонлар, болалар майдончалари, тротуарлар ва кириш йўлаклари қаршисига қўйиш ҳам тақиқланган.
Шу билан бирга, бошқариш органлари учун ҳам мажбуриятлар белгиланди. Улар уйлардаги юк кўтарувчи конструкциялар, кузатув камералари ва домофонларни соз ҳолатда сақлаши керак.
Кириш йўлаклари, зинапоялар ва лифт хоналари ҳафтада бир марта тозаланади. Лифт ускуналари доимий техник мониторинг қилиб борилади.
Агар ертўлада авария сабаб сув ёки оқова сув тўпланса, бошқариш органи 24 соат ичида уларни чиқариб ташлаши лозим.
Президент ознакомился с предложениями по совершенствованию системы управления многоквартирным фондом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2026
Кўп квартирали уйларни бошқаришда кластер тизими жорий этилади - таклифлар кўриб чиқилди
Янгиликлар лентаси
0