Кўп квартирали уйларни бошқаришда кластер тизими жорий этилади - таклифлар кўриб чиқилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с предложениями по совершенствованию системы управления многоквартирным фондом
Президент ознакомился с предложениями по совершенствованию системы управления многоквартирным фондом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2026
Oбуна бўлиш
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида катта ўзгаришлар кутилмоқда. Янги кластер модели, “Менинг уйим” тизими ва молиявий шаффофлик асосий йўналишлардан
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилганидек, ҳозирда мамлакатда 44 мингдан зиёд кўп квартирали уйда 7,1 миллион нафар аҳоли истиқомат қилади. Уй-жойларга 900 дан ортиқ бошқарув сервис компаниялари ва 200 дан зиёд ширкатлар хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, 856 та уйда ўзини ўзи бошқариш тизими жорий этилган.
2026–2030 йилларда айрим шаҳар ва туманларда кўп квартирали уй-жойларни бошқаришнинг кластер тизимини ҳуқуқий эксперимент сифатида жорий этиш таклиф қилинди.
Эксперимент доирасида уйлар ҳолати таҳлил қилиниб, “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади. Камида 7 минг хонадонни қамраб олган лотлар шакллантирилиб, улар учун 5 йиллик ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилади. Бошқарувчи ташкилотлар эса “Менинг уйим” тизими орқали мулкдорлар овози билан танланади.
Бошқарувчи ташкилотлар учун минимал молиявий ва ташкилий талаблар белгиланади. Жумладан, ўз маблағи, моддий-техник база ҳамда 24/7 диспетчерлик хизмати мавжуд бўлиши шарт бўлади.
Мажбурий бадаллар ва бошқарувчи ташкилотларнинг хизматлардан тушадиган барча қўшимча даромадлари фақат “Менинг уйим” биллинг тизими орқали ҳисобга олинади.
“Менинг уйим” ахборот тизими орқали умумий йиғилиш ўтказиш, муҳокама қилиш, қарор қабул қилиш, шартнома тузиш, ҳисобот тақдим этиш ҳамда мурожаатларни юбориш ва кўриб чиқиш имкониятлари тўлиқ йўлга қўйилади.
Агар ҳар чорак якуни бўйича тизимга ҳисобот киритилмаса, кейинги ойлар учун мажбурий бадаллар ҳисобланиши маълумотлар киритилгунга қадар вақтинча тўхтатилади ва орқага қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
Шунингдек, кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати, ер участкалари, энергия ва сув истеъмоли ҳақидаги маълумотларни қамраб олган “Турар-жой” миллий ахборот тизими ишга туширилади. Уйни фойдаланишга қабул қилишда кадастр паспорти расмийлаштирилиб, мазкур тизимда автоматик акс этиши белгиланди.
Бошқарув сервис компанияларининг диспетчерлик хизматларида сунъий интеллектга асосланган тизимлар жорий этилиб, мурожаатлар билан ишлаш ва хизмат кўрсатиш тезлиги оширилиши таъкидланди.
2026–2030 йилларда ҳокимликлар ҳузурида уй-жой коммунал соҳани назорат қилувчи ҳудудий инспекциялар ташкил этиш ва ҳокимнинг уй-жой коммунал хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимини жорий этиш таклиф қилинди.
Давлат раҳбари мутасаддиларга соҳа юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Строительство зданий на территории комплекса Ташкент-сити. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2025
Қурилишда қатъий назорат: янги талаблар ва тақиқлар эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0