Ўзбекистонда аҳоли учун “топ-100 ҳуқуқий тавсия” тўплами ишлаб чиқилади

© Sputnik / Vladimir Pesnya / Медиабанкка ўтишМужчина со смартфоном в руках
Мужчина со смартфоном в руках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2026
Oбуна бўлиш
Унда ҳуқуқий масалалар содда форматда тушунтирилади
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистонда аҳоли мурожаатлари асосида “топ-100 ҳуқуқий тавсия” тўплами шакллантирилади. Ушбу тавсиялар бўйича видео, инфографика ва подкастлар ҳам тайёрланади. Бу 2026–2027 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш дастурида назарда тутилган.
Ҳукуматнинг “2026–2027 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор билан икки йиллик чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Дастур доирасида “Онлайн-маҳалла” платформаси ва “маҳалла етакчилари” кўмагида аҳоли муаммолари таҳлил қилинади. Долзарб масалалар бўйича содда медиа материаллар — аннотация, видео, инфографика ва буклетлар тайёрланади.
Шунингдек, янги қонунчилик ҳужжатларини содда тилда тушунтирувчи интервью, подкаст ва видеолар мутахассислар иштирокида “АдлияТВ”да жойлаштирилади.
Дастурга кўра, қурилиш қонунчилигини интерактив тарзда тушунтирувчи “Қурилишда қонунийлик” мобил иловаси ҳам яратилади. Унда ўйинлар, тестлар, видеолар ва ноқонуний қурилишлар ҳақида хабар бериш имкониятига эга AI-чатбот бўлади.
Бундан ташқари, “Advice.uz” ва “Гендер-мадад” платформалари такомиллаштирилади, ижтимоий тармоқларда “Совринли викториналар” ўтказилади.
Дастурда болалар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш учун видеороликлар тайёрлаш, “Оилани асранг – зўравонликни тўхтатинг!” шиори остида оммавий челленжлар ва ижтимоий роликлар танловини ташкил этиш ҳам белгиланган.
Шунингдек, таълим муассасаларида “Ҳуқуқий билимлар ойлиги” ўтказилади. Дастурдаги чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Президенту доложены проекты Госпрограммы по реализации Стратегии Узбекистан-2030 в 2026 году - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2026
Педофилларга умрбод қамоқ, маҳаллада очиқлик, $50 млрд ва 250 трлн сўм: дастур тасдиқланди
Янгиликлар лентаси
0