https://sputniknews.uz/20260216/pedofil-umrbod-qamoq-mahalla-ochiqlik-dastur-55747006.html
Педофилларга умрбод қамоқ, маҳаллада очиқлик, $50 млрд ва 250 трлн сўм: дастур тасдиқланди
Педофилларга умрбод қамоқ, маҳаллада очиқлик, $50 млрд ва 250 трлн сўм: дастур тасдиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Президент фармони билан 2026 йилга мўлжалланган Давлат дастури тасдиқланди. 337 та чора-тадбир, 59 та норматив ҳужжат, 250,5 трлн сўм ва $50,4 млрд молиялаштириш кўзда тутилган
2026-02-16T17:40+0500
2026-02-16T17:40+0500
2026-02-16T17:43+0500
ўзбекистон
жамият
шавкат мирзиёев
ислоҳотлар
маҳалла
молиялаштириш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/10/55746837_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_6ad2733ef9273fa977029725fd337621.jpg
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёевга энг устувор ислоҳотлар дастурлари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2026 йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳалари юзасидан ахборот берилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.Қайд этилганидек, янги дастурларда “ҳужжат ишлаб чиқиш”дан “натижага эришиш” тамойилига ўтилмоқда. Ижро учун масъул раҳбарлар ва мувофиқлаштирувчи давлат органлари бириктирилмоқда.“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида 337 банддан иборат амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланмоқда. 2026 йилда 59 та муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва 12 та стратегик ислоҳот лойиҳаси ишлаб чиқилади.Лойиҳалар кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди. 23 январь — 1 февраль кунлари 5 миллиондан ортиқ фойдаланувчи лойиҳа билан танишди, 22 мингдан зиёд таклиф келиб тушди. Саралаш натижасида 1000 га яқин конструктив таклиф дастурга киритилди.Шунингдек, маҳалла маблағлари бўйича очиқ ҳисобдорликни ошириш, ички йўл ва велойўлаклар қуриш, бизнес-инкубаторлар ташкил этиш, саноат зоналари ҳузурида қайта тайёрлаш марказлари очиш, дарахт кесиш учун жавобгарликни кучайтириш каби таклифлар маъқулланди.Хориждаги ватандошлар томонидан таълим, соғлиқни сақлаш, экспортни қўллаб-қувватлаш ва рақамли хизматларни ривожлантиришга оид қатор таклифлар билдирилди.Ижро Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатаси томонидан мониторинг қилинади. Вазирлар Маҳкамаси ҳар чоракда муҳокама ўтказади, ҳар ярим йилда Олий Мажлисга ҳисобот тақдим этилади, ҳар ой президентга ахборот киритилади.Давлат раҳбари тақдим этилган лойиҳалар билан танишиб, тегишли фармонни имзолади.
https://sputniknews.uz/20251226/mahallani-rivojlantirishga-oid-alohida-davlat-dasturi-qabul-qilinadi-54481208.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/10/55746837_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_dbc3c0787499001d5bd8cd8a29896737.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, ўзбекистон – 2030, 2026 йил давлат дастури, 250,5 триллион сўм, 50,4 миллиард доллар, kpi, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жамоатчилик муҳокамаси, ислоҳотлар дастури, маҳаллани ривожлантириш йили, адлия вазирлиги, ҳисоб палатаси
шавкат мирзиёев, ўзбекистон – 2030, 2026 йил давлат дастури, 250,5 триллион сўм, 50,4 миллиард доллар, kpi, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жамоатчилик муҳокамаси, ислоҳотлар дастури, маҳаллани ривожлантириш йили, адлия вазирлиги, ҳисоб палатаси
Педофилларга умрбод қамоқ, маҳаллада очиқлик, $50 млрд ва 250 трлн сўм: дастур тасдиқланди
17:40 16.02.2026 (янгиланди: 17:43 16.02.2026) Давлат дастури доирасида 337 та амалий чора-тадбирлар режаси ва ўнлаб стратегик ҳужжатлар лойиҳаси назарда тутилган. Лойиҳалар кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёевга энг устувор ислоҳотлар дастурлари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2026 йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳалари юзасидан ахборот берилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар қилди.
Қайд этилганидек, янги дастурларда “ҳужжат ишлаб чиқиш”дан “натижага эришиш” тамойилига ўтилмоқда. Ижро учун масъул раҳбарлар ва мувофиқлаштирувчи давлат органлари бириктирилмоқда.
“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида 337 банддан иборат амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланмоқда. 2026 йилда 59 та муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва 12 та стратегик ислоҳот лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳалар кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди. 23 январь — 1 февраль кунлари 5 миллиондан ортиқ фойдаланувчи лойиҳа билан танишди, 22 мингдан зиёд таклиф келиб тушди. Саралаш натижасида 1000 га яқин конструктив таклиф дастурга киритилди.
Жумладан, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш, педофилия учун умрбод қамоқ жазосини жорий этиш, ипотека ва электромобиль хариди учун кредит механизмларини такомиллаштириш, қайта тикланувчи энергия улушини 30 фоизга етказиш, коррупцияга қарши курашни кучайтириш каби ташаббуслар қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, маҳалла маблағлари бўйича очиқ ҳисобдорликни ошириш, ички йўл ва велойўлаклар қуриш, бизнес-инкубаторлар ташкил этиш, саноат зоналари ҳузурида қайта тайёрлаш марказлари очиш, дарахт кесиш учун жавобгарликни кучайтириш каби таклифлар маъқулланди.
Хориждаги ватандошлар томонидан таълим, соғлиқни сақлаш, экспортни қўллаб-қувватлаш ва рақамли хизматларни ривожлантиришга оид қатор таклифлар билдирилди.
Дастурларни молиялаштириш учун 250,5 триллион сўм ва 50,4 миллиард доллар маблағ ажратиш режалаштирилган.
Ижро Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатаси томонидан мониторинг қилинади. Вазирлар Маҳкамаси ҳар чоракда муҳокама ўтказади, ҳар ярим йилда Олий Мажлисга ҳисобот тақдим этилади, ҳар ой президентга ахборот киритилади.
Давлат раҳбари тақдим этилган лойиҳалар билан танишиб, тегишли фармонни имзолади.