https://sputniknews.uz/20251226/mahallani-rivojlantirishga-oid-alohida-davlat-dasturi-qabul-qilinadi-54481208.html
Маҳаллани ривожлантиришга оид алоҳида давлат дастури қабул қилинади
Маҳаллани ривожлантиришга оид алоҳида давлат дастури қабул қилинади
Sputnik Ўзбекистон
2026 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғидан тушумнинг Тошкент шаҳрида 5 фоизи, қолган ҳудудларда 20 фоизи қолдирилиб, бу маблағнинг ярми туманлар... 26.12.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-12-26T12:02+0500
2025-12-26T12:02+0500
2025-12-26T12:17+0500
жамият
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
маҳалла
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1a/54481652_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_36193b4afb52a01b17f9c8965afbea9f.jpg
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили" деб эълон қилинган 2026 йилда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш учун алоҳида давлат дастури қабул қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халққа йўллаётган мурожаатномаси чоғида маълум қилди.Ушбу дастурда мамлакатдаги 9 мингдан зиёд маҳаллани, аввало, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, адолат ва тарбия масканига айлантириш каби долзарб масалалар ўз ифодасини топади.Президент 2026 йилда амалга ошириладиган энг муҳим устувор йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтди.Биринчи устувор йўналиш маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш, уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб киришдан иборат.Келгуси йилдан маҳаллани ривожлантириш бўйича комплекс ёндашув жорий этилади.Ҳар бир вилоятда 2-3 тадан туманни танлаб, ҳамма маҳалласидаги барча муаммоларни бир вақтнинг ўзида ҳал қиладиган тизим яратилади. Уларда бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик инфратузилмаси ҳам ривожлантирилади.Ушбу мақсадлар учун барча манбалар ҳисобидан 8,5 триллион сўм маблағ ажратилади.Депутатларга ўз округидаги муаммоларни ҳал этиш учун 500 миллиард сўм берилмоқда. Бу борада “яшил ҳудуд”, “яшил боғ” яратиш бўйича ҳар бир депутатнинг ташаббусига қўшимча 330 миллион сўмдан йўналтирилиши белгиланди.Бундай ёндашув орқали 2030 йилгача шароити оғир барча туманлардаги маҳаллаларга Янги Ўзбекистон қиёфаси олиб кирилиши таъкидланди.Бу ишларни самарали ташкил қилиш учун туман бюджети даромадини камида 2 карра кўпайтиришга шароит яратиб бериш зарурлиги қайд этилди.Шу мақсадда 2026 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғидан тушумнинг Тошкент шаҳрида 5 фоизи, қолган ҳудудларда 20 фоизи қолдирилиб, бу маблағнинг ярми туманлар буджетига ўтказилади.Бундан ташқари, даромадларнинг прогнозга нисбатан ошириб бажарилган қисмининг 50 фоизи, экин ерларини ижарага бериш ва бозорлардан тушумлар ҳам тўлиқ туман бюджетига берилади.Вилоят, туман ҳокимларига самарасиз ва бир-бирини такрорлайдиган штат бирликларни қисқартириб, тежалган маблағни аҳоли ўртага қўйган масалаларни ҳал қилиш учун ажратишга рухсат этилади.Ушбу маблағларнинг ҳар бир сўми аҳоли учун қўшилган қиймат яратиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис, бу пуллар умуман қайсидир туман учун эмас, балки маҳаллада иш ўринлари яратадиган, аҳолини даромадли қиладиган аниқ лойиҳаларга йўналтирилади. Бу буджет маблағларини самарали ишлатишда лойиҳавий ёндашув бўлади.Урбанизация ва шаҳарларни барқарор ривожлантириш бўйича янги ислоҳотлар бошланади.Жумладан, шаҳарлар тартибсиз кенгайишининг олдини олишда аниқ мезонлар белгиланади ва шу орқали экин майдонларининг асоссиз қисқариб кетишига чек қўйилади. Шунингдек, республикада илк бор 45 та агломерация ҳудудлари белгиланади.Келгуси йилда “Барқарор шаҳар” платформаси ишга туширилиб, “яшаш учун қулайлик индекси”ни юритиш йўлга қўйилади. Бу индекс орқали шаҳарлардаги ҳар бир маҳаллага хос муаммолар аниқланиб, уларга мос ечимлар берилади.Бу орқали туманлар буджетида 5 триллион сўмлик қўшимча манба шаклланади ва у маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга сарфланади.
https://sputniknews.uz/20251226/prezident-2026-yil-nomini-elon-qildi-54480668.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1a/54481652_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_0bc9482889b53f056b2a9d982e0c04b3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, маҳалла
жамият, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, маҳалла
Маҳаллани ривожлантиришга оид алоҳида давлат дастури қабул қилинади
12:02 26.12.2025 (янгиланди: 12:17 26.12.2025) 2026 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғидан тушумнинг Тошкент шаҳрида 5 фоизи, қолган ҳудудларда 20 фоизи қолдирилиб, бу маблағнинг ярми туманлар бюджетига ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили" деб
эълон қилинган 2026 йилда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш учун алоҳида давлат дастури қабул қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халққа йўллаётган мурожаатномаси чоғида маълум қилди.
Ушбу дастурда мамлакатдаги 9 мингдан зиёд маҳаллани, аввало, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, адолат ва тарбия масканига айлантириш каби долзарб масалалар ўз ифодасини топади.
Президент 2026 йилда амалга ошириладиган энг муҳим устувор йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Биринчи устувор йўналиш маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш, уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб киришдан иборат.
“Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади. Айнан маҳалладаги йўл, сув, электр ва транспорт таъминоти, боғча, мактаб ва оилавий поликлиникадаги шарт-шароитларга қараб, одамлар ислоҳотларимизга баҳо беради”, – деди президент.
Келгуси йилдан маҳаллани ривожлантириш бўйича комплекс ёндашув жорий этилади.
Ҳар бир вилоятда 2-3 тадан туманни танлаб, ҳамма маҳалласидаги барча муаммоларни бир вақтнинг ўзида ҳал қиладиган тизим яратилади. Уларда бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик инфратузилмаси ҳам ривожлантирилади.
Ушбу мақсадлар учун барча манбалар ҳисобидан 8,5 триллион сўм маблағ ажратилади.
Депутатларга ўз округидаги муаммоларни ҳал этиш учун 500 миллиард сўм берилмоқда. Бу борада “яшил ҳудуд”, “яшил боғ” яратиш бўйича ҳар бир депутатнинг ташаббусига қўшимча 330 миллион сўмдан йўналтирилиши белгиланди.
Бундай ёндашув орқали 2030 йилгача шароити оғир барча туманлардаги маҳаллаларга Янги Ўзбекистон қиёфаси олиб кирилиши таъкидланди.
Бу ишларни самарали ташкил қилиш учун туман бюджети даромадини камида 2 карра кўпайтиришга шароит яратиб бериш зарурлиги қайд этилди.
Шу мақсадда 2026 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғидан тушумнинг Тошкент шаҳрида 5 фоизи, қолган ҳудудларда 20 фоизи қолдирилиб, бу маблағнинг ярми туманлар буджетига ўтказилади.
Бундан ташқари, даромадларнинг прогнозга нисбатан ошириб бажарилган қисмининг 50 фоизи, экин ерларини ижарага бериш ва бозорлардан тушумлар ҳам тўлиқ туман бюджетига берилади.
Вилоят, туман ҳокимларига самарасиз ва бир-бирини такрорлайдиган штат бирликларни қисқартириб, тежалган маблағни аҳоли ўртага қўйган масалаларни ҳал қилиш учун ажратишга рухсат этилади.
Келгуси йилда илк бор маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм вилоятларнинг ўзига берилади.
Ушбу маблағларнинг ҳар бир сўми аҳоли учун қўшилган қиймат яратиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис, бу пуллар умуман қайсидир туман учун эмас, балки маҳаллада иш ўринлари яратадиган, аҳолини даромадли қиладиган аниқ лойиҳаларга йўналтирилади. Бу буджет маблағларини самарали ишлатишда лойиҳавий ёндашув бўлади.
Урбанизация ва шаҳарларни барқарор ривожлантириш бўйича янги ислоҳотлар бошланади.
Жумладан, шаҳарлар тартибсиз кенгайишининг олдини олишда аниқ мезонлар белгиланади ва шу орқали экин майдонларининг асоссиз қисқариб кетишига чек қўйилади. Шунингдек, республикада илк бор 45 та агломерация ҳудудлари белгиланади.
Келгуси йилда “Барқарор шаҳар” платформаси ишга туширилиб, “яшаш учун қулайлик индекси”ни юритиш йўлга қўйилади. Бу индекс орқали шаҳарлардаги ҳар бир маҳаллага хос муаммолар аниқланиб, уларга мос ечимлар берилади.
Бу орқали туманлар буджетида 5 триллион сўмлик қўшимча манба шаклланади ва у маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга сарфланади.