Президент 2026 йил номини эълон қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2025
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси чоғида янги йил номини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йил "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили" бўлади. Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномаси чоғида шундай таклифни билдирди.
"2026 йилни юртимизда Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили деб таклиф қиламан", - деди давлат раҳбари.
Мирзиёев олдинга қўйилган буюк мақсадга эришишда маҳалла тизимининг ўрни ва таъсири беқиёс эканини таъкидлади. Чунки маҳалла тинч ва аҳил бўлса, жамият тинч ва ҳамжиҳат бўлади.
Президент провел совещание по совершенствованию системы махалли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2025
Маҳалла тизими қандай такомиллаштиради - тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0