Маҳалла тизими қандай такомиллаштиради - тафсилотлар

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент провел совещание по совершенствованию системы махалли
Президент провел совещание по совершенствованию системы махалли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2025
Oбуна бўлиш
Президент маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда Солиқ қўмитаси “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини жорий этиши маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Президент раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилиш видеоселектор шаклида бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари маҳаллаларда инфратузилмани яхшилашга алоҳида эътибор қаратди. Янги қарорга кўра, “Янги Ўзбекистон” қиёфаси кириб борадиган 33 та туман ва 330 та оғир маҳалла белгилаб олинди.
Бу туманларнинг ҳар бирига 100 миллиард сўм, ҳар бир маҳаллага эса 5 миллиард сўм ажратилади. Шунингдек, Жаҳон банки ва Ислом тараққиёт банкидан жалб қилинган 100 миллион доллар ҳам мазкур мақсадларга йўналтирилади. Бу дастурни молиялаштириш учун жами 7 триллион сўмдан зиёд маблағ сарфланади.
Туман ва маҳаллалардаги “драйвер” лойиҳалар инфратузилмаси учун қўшимча 2 триллион сўм берилади. Ҳар бир вилоят ҳокими икки тадан, туман ҳокимлари эса битта оғир маҳаллани танлаб, уларга 5 миллиард сўмдан йўналтиради.
Шу билан бирга, яна 236 та маҳалла аҳолисининг турмуш шароити кескин яхшиланиши кераклиги таъкидланди.
Мутасаддиларга барча маҳаллаларда ихтисослашувни якунлаш, аҳоли билан мулоқот орқали аниқ йўналишни белгилаш ва 200 минггача янги иш ўрни яратишга хизмат қилувчи микролойиҳаларни шакллантириш вазифаси қўйилди.
“Ташаббусли бюджет” бўйича янги қарорга асосан, маҳаллада аҳоли фаоллиги билан бошланган лойиҳаларга давлат ёрдам беради. Аҳоли йўл, сув, мактаб ёки боғча таъмирини бошлаган бўлса, харажатнинг ярмини давлат қоплайди. Бу мақсад учун келгуси йилда 1 мингта лойиҳага 500 миллиард сўм ажратилади.
Солиқ қўмитаси “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини жорий этади. 100 талик рўйхатга кирган маҳаллалар “Ташаббусли бюджет” доирасида инфратузилма харажатининг 75 фоизини бюджет ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга бўлади ва ҳар бирига қўшимча 2 миллиард сўмдан ажратилади.
Қонунчилик палатаси депутатларига ҳам ўз округидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 3 миллиард сўмдан маблағ йўналтирилади.
Эндиликда маҳалла ҳудудида санитария, экология ва ноқонуний қурилиш бўйича йиғилган жарималарнинг 10 фоизи маҳалла бюджетига йўналтирилади. 2026 йилдан бошлаб маҳаллаларга ҳар йили 200 миллиард сўмдан қўшимча маблағ ажратилади.

Президентнинг таъкидлашича, келгуси йилда белгиланган бешта манба ҳисобидан 2 мингта маҳалла ривожи учун 8,5 триллион сўм ажратилади.

Мева-сабзавотга ихтисослашган 2 682 та маҳаллага келаси йилдан саноат олиб кириш учун имтиёзли ресурслар берилади. Шунингдек, ҳозирда 28 та кичик туманда ишсизликка қарши етарли чора кўрилмаётгани қайд этилди.
Масъул раҳбарларга ишчи гуруҳлар тузиб, шу туманларга бориб, ишсизлик, камбағаллик ва жиноятчиликни икки баробарга қисқартириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш топширилди.
Эндиликда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси 5 минг квадрат метргача бўлган бўш давлат мулкини аукционга чиқариши мумкин. Сотувдан тушган маблағнинг 70 фоизи маҳаллада қолиб, инфратузилмага сарфланади.
Маҳалла биноларини замонавий сервис марказларига айлантириш учун тадбиркорларга имтиёзлар берилади. Шаҳарларда қурилган бинонинг пастки қаватида “маҳалла еттилиги” жойлашса, ер ва мол-мулк солиғидан 3 йилга озод этилади, қишлоқ жойларда эса бу имтиёз 7 йилгача амал қилади.
Тадбиркорлар шу муддатда фойда ва айланма солиғини 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.
Республика миқёсида тозалик ва озодалик ойлиги эълон қилинади.
Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими ўз ҳудудидаги кўча, йўл, ариқ ва хиёбонларни озода тутиши шартлиги таъкидланди. ИИВ ва Миллий гвардияга чиқиндилар ташланиши ҳолатлари бўйича кундалик назорат тизими ўрнатиш топширилди.

“Маҳалла еттилиги” ва аҳоли ташаббуси билан яшил ҳудуд яратиш режалари қўллаб-қувватланади: туман ҳокими бундай ҳолда 10 сотихгача ер майдони ажратади.
Мутасаддиларга “еттилик” фаолиятини комплекс баҳолайдиган тизим ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Йил якунида туман ҳокимлари яхши ишлаган 10 та “еттилик”ни мукофотлаб, уларга қўшимча устама тўлайди.
Эндиликда “еттилик” ходимлари билан ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида йиғилиш ўтказиш тақиқланади. Ҳокимлар ҳар ойда маҳаллий кенгашларда ўз ишлари бўйича ҳисобот бериб, аҳоли билан очиқ мулоқотда бўлади.
Йиғилишда ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, маҳалла раислари билан мулоқот ўтказилди.
Бизнесмен в офисе работает за компьютером. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2025
“Ташаббусли бюджет”да аҳоли ва давлат шерикчилиги йўлга қўйилади
Янгиликлар лентаси
0