Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

"Bradley" ва М-113 ҳийласи: Россия ҳарбийлари Гришино операцияси тафсилотларини айтди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишТренировка штурмовиков группировки войск "Южная" в зоне СВО
Тренировка штурмовиков группировки войск Южная в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2026
Oбуна бўлиш
Россия ҳарбийлари Гришинони эгаллашда "Bradley" ва М-113 техникаси ёрдамида Украина кучларини чалғитганини айтиб, операция тафсилотларини очиқлади.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. “Марказ” қўшинлари гуруҳига қарашли 35-алоҳида гвардия мотоўқчи бригадаси ҳарбийлари ДХРдаги Гришино аҳоли пунктини аввалроқ ўлжа сифатида қўлга киритилган "Bradley" пиёда жанговар машинаси ва М-113 бронетранспортёри ёрдамида эгаллаган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик жангчиларнинг Гришино аҳоли пунктини 21 апрель куни эгаллаш операцияси тафсилотлари ҳақидаги ҳикоялари акс этган видеони эълон қилди.

“Биз Украина Қуролли кучлари техникасидан душманни чалғитиш учун фойдаландик, чунки у бу Россия армияси эмас, балки уларнинг қайтаётган техникаси деб ўйлади. Гришинога Американинг "Bradley" пиёда жанговар машинаси ва М-113 бронетранспортёрида етиб келган десант дарҳол туширилиб, Гришино қишлоғига ҳужум қилди ва зудлик билан иккита уйни эгаллаб олди”, — деди взвод командири Антон Расковалов.

Ҳужумда иштирок этган ҳарбийлар операция учун қулай об-ҳаво ва душман эътибори чалғиган пайт танланганини айтди.

“Украина Қуролли кучларининг вақтинчалик жойлашган пунктларига кириш учун қулай об-ҳаво, масалан, туман ёки ёмғирни танлаб, бир бутадан иккинчисига ўтдик. Ҳар доим душман қушчалар (таҳрир - дронлар) ёки батареяларни алмаштириш билан банд бўлган пайтни танлаган ва унга энг кутилмаган пайтда зарба берган. Кўпинча "уйма-уй" қоидаси бўйича ҳаракат қилишган - ертўлаларга ўрнашиб, дронлардан фойдаланишган”, — деди ҳарбий хизматчи Андрей Сиганков.

Мудофаа вазирлигига кўра, жангчиларнинг асосий вазифаси Украина Қуролли кучлари техникаси ва жонли кучини кузатиш ҳамда уларнинг координаталарини аниқлаш бўлган.
“Бизнинг асосий вазифамиз душманни кузатиш, Украина Қуролли Кучлари техникасининг ҳаракатини, уларнинг йиғилиши ва йўналишларини кузатиш эди. Биз пайқаган техника координаталарини уларни йўқ қилиш учун командирларга зудлик билан етказиб турдик”, — деди гранатомётчи Алексей Муричев.
Мотоўқчи рота командири Владимир Голубецнинг сўзларига кўра, аҳоли пунктига ҳужум қилиш ниқобланган таянч пунктлари ва уйлар орасидаги ер ости йўллари сабаб қийин кечган.
“Душман танк хандақлари ва ниқобланган таянч пунктлари бўлган ўрмонзорларни тайёрлади, у ердан Украинанинг турли хил учувчисиз учиш аппаратлари, масалан, FPV ёки Баба-Яга қўлланилди. Бизнинг разведкамиз бу позицияларни аниқлади ва тез орада "тозалади." Шуни таъкидлаш жоизки, Гришинодан олдин узунлиги тахминан 100 метр бўлган ер ости таянч пункти эгалланган ва у ерда Украина Қуролли кучларининг икки нафар ҳарбий хизматчиси асирга олинган. Мустаҳкамланган бир қаватли уйларга ҳам ҳужум қилиб, душман ҳаракатланиши учун фойдаланган ер ости йўлларини йўқ қилишди”, — деди у.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, турли тактикаларни қўллаш, душман ортида позицияларни яширинча ушлаб туриш ва қайта тикланган ўлжа техникаларидан фойдаланиш 35-бригада бўлинмаларига Гришинони эгаллаш ҳамда Донбассда олдинга силжиш имконини берган.
Специальная военная операция (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Муҳим ҳужжат ва асирлар: Россия Мудофаа вазирлиги разведка операцияси ҳақида маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0