Тошкентда ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари аниқланди

© Sputnik / SputnikНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2026
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, болаларга мажбурий равишда сабоқ берилган, айрим ҳолларда эса уларга тан жароҳати етказилган.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида вояга етмаган болаларга ноқонуний диний сабоқ берилган икки ҳолат аниқланди.
ДХХ ва ИИВ органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, ҳозирда пойтахтдаги нодавлат олий таълим муассасасининг 2-босқич талабаси Янгиҳаёт туманидаги ижара хонадонлардан бирида 9 нафар болага диний сабоқ бериб келгани аниқланди.
Таъкидланишича, ушбу болалар 2014–2021 йилларда туғилган бўлиб, сабоқ уларга моддий манфаат эвазига берилган.
Текширув давомида 49 дона турли диний мазмундаги китоб, 24 дона диний дарслар ёзилган дафтар ҳамда 1 дона ноутбук ашёвий далил сифатида олинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, болаларга мажбурий равишда сабоқ берилган, айрим ҳолларда эса уларга тан жароҳати етказилган.
Шунингдек, болалардан 6 нафари 2 ойдан 8 ойгача умумтаълим мактабидаги дарсларга қатнашмаган. Улар мажбуран уйда сақлангани ва ҳатто кўчага чиқишига ҳам рухсат берилмагани айтилмоқда.
Янгиҳаёт туманида кузатилган яна бир ҳолатда эса мазкур талабанинг нодавлат олий таълим муассасасидаги ўқитувчиси ҳам ижара хонадонда болаларга ноқонуний тарзда диний сабоқ бераётгани маълум бўлди.
Хусусан, 1987 йилда туғилган ушбу шахс ва унинг турмуш ўртоғи томонидан 2009-2018 йилларда туғилган 5 нафар болага сабоқ берилган. Улар орасида Тожикистон фуқаросининг фарзанди ҳам бор.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли экспертизалар тайинланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Наручники висят на дверной ручке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2026
Тошкентдаги хонадонда ноқонуний диний таълим бериб келган шахслар фош этилди
Янгиликлар лентаси
0