Тошкентдаги хонадонда ноқонуний диний таълим бериб келган шахслар фош этилди

© SputnikНаручники висят на дверной ручке
Наручники висят на дверной ручке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2026
Oбуна бўлиш
Тезкор тадбир натижасида ёшларга яширин тарзда диний сабоқ бериб келинган жой аниқланди. Қонунга зид фаолиятга чек қўйилиб, гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши очилди
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида Ички ишлар органлари Тезкор-қидирув департаменти ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида радикаллашувга қарши курашиш доирасида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир давомида Тошкент ислом университети талабалари бўлган, 1988 ва 1999 йилларда туғилган шахслар ҳужра ташкил этгани аниқланди. Улар вилоятлардан келган икки нафар вояга етмаган ҳамда яна икки нафар ўқувчи ёшга ётоқ шароитида қонунга хилоф диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний диний таълим бериб келгани маълум бўлди.
Маълумотларга кўра, ушбу фаолият 2024 йилдан буён Номданак маҳалласидаги хонадонлардан бирида йўлга қўйилган.
Ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229 прим 2-моддаси 2-қисми (махсус диний маълумотга эга бўлмай туриб ва диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи рухсатисиз вояга етмаганларга диний таълим бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Шунингдек, вояга етмаганларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаслик) асосида жавобгарликка тортилди.
Наручники висят на дверной ручке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2025
Наманганда ноқонуний диний сабоқ берган "ҳужралар" аниқланди
Янгиликлар лентаси
0