https://sputniknews.uz/20250818/namangan-din-saboq-51320492.html
Наманганда ноқонуний диний сабоқ берган "ҳужралар" аниқланди
Наманганда ноқонуний диний сабоқ берган "ҳужралар" аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
ДХХ ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир доирасида 3та яширин диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланган. 18.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-18T18:17+0500
2025-08-18T18:17+0500
2025-08-18T18:17+0500
жиноят
жиноят кодекси
жамият
қонунбузар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/0d/20061732_0:161:3067:1886_1920x0_80_0_0_26992d188317e66b143171c97469183f.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Наманган вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари моддий манфаатдорлик эвазига ноқонуний диний таълимни ташкил этиш ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда УзА хабар берди.Янги Наманган туманида қайд этилган ҳолатда эса 1983 й.т. шахс Меҳнатобод маҳалласидаги яширин “ҳужра”да 10 нафар вояга етмаган қизларга ва 3 нафар фуқарога диний таълим бериб келган.Уйчи туманидаги "Машад" маҳалласида ҳам 48 ёшли фуқаро моддий ҳақ эвазига болаларни йиғиб, уларга диний таълим берган. Тўрақўрғон ва Наманган туманларида 1975 ва 1981 йилларда туғилган фуқаролар томонидан ҳам шундай қонунбузарликлар содир этилган. Аниқланган барча ҳолатлар бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилди, жумладан, машғулот ташкилотчилари ва болаларни тарбиялаш бўйича мажбуриятларини бажармаган ота-оналар жавобгарликка тортилди.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229²-моддасида диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
https://sputniknews.uz/20250203/ozbekiston-din-soha-davlat-siyosat-kontseptsiya-47809733.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/0d/20061732_169:0:2898:2047_1920x0_80_0_0_3d592ba94444e6918c348241b0cfeaec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жиноят, жиноят кодекси, жамият, қонунбузар
жиноят, жиноят кодекси, жамият, қонунбузар
Наманганда ноқонуний диний сабоқ берган "ҳужралар" аниқланди
ДХХ ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир доирасида 3та яширин диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланган.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Наманган вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари моддий манфаатдорлик эвазига ноқонуний диний таълимни ташкил этиш ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда УзА
хабар берди.
Мисол учун, Намангандаги Балиқчи кўчасида яшовчи аёл 15 кишига дарс ўтган бўлса, "Маърифат" маҳалласида яшовчи 1974 йилда туғилган аёл 14 нафар вояга етмаган болага дарс ташкил қилиб, ҳар биридан 1,5 миллион сўмдан пул олиб келган.
Янги Наманган туманида қайд этилган ҳолатда эса 1983 й.т. шахс Меҳнатобод маҳалласидаги яширин “ҳужра”да 10 нафар вояга етмаган қизларга ва 3 нафар фуқарога диний таълим бериб келган.
Уйчи туманидаги "Машад" маҳалласида ҳам 48 ёшли фуқаро моддий ҳақ эвазига болаларни йиғиб, уларга диний таълим берган. Тўрақўрғон ва Наманган туманларида 1975 ва 1981 йилларда туғилган фуқаролар томонидан ҳам шундай қонунбузарликлар содир этилган.
Аниқланган барча ҳолатлар бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилди, жумладан, машғулот ташкилотчилари ва болаларни тарбиялаш бўйича мажбуриятларини бажармаган ота-оналар жавобгарликка тортилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229²-моддасида диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.