Энергетика вазирлиги: 14 мартдан метан “заправка"лар фаолияти босқичма-босқич тикланади

© SputnikМетановая заправка
Метановая заправка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2026
Oбуна бўлиш
Бугун “заправка"лар фақат ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун ишлайди.
ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Ўзбекистонда 14 мартдан бошлаб метан “заправка"лар фаолияти босқичма-босқич қайта тиклана бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, шохобчаларнинг иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.
13 март куни эса “заправка"лар фақат ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритади.
Ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли 10 март куни соат 16:00 дан бошлаб метан "заправка"лар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилди. 12 март куни ҳам “заправка"лар ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун ишлади.
Янгиликлар лентаси
0