Бугун метан "заправка"лар фақат белгиланган тоифадаги транспортлар учун фаолият юритади

© “Ўзэнергоинспекция”"Заправку", искусственно завышавшую цену на газ в Андижане, временно приостановили
Заправку, искусственно завышавшую цену на газ в Андижане, временно приостановили - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2026
Oбуна бўлиш
Газ таъминотида устуворлик аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига қаратилгани боис, бугун метан заправкалар чекланган тартибда ишламоқда.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Бугун метан "заправка"лар фақат ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи транспорт ва жамоат транспорти учун фаолият юритади.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, айни пайтда магистрал газ қувурларида босимни ростлаш ва меъёрий ҳолатга келтириш ишлари давом этмоқда.

Газ босими пасайгани сабабли биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Шу билан бирга, биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ва суюлтирилган газ — пропан ҳажми оширилгани, улар бозорга етарли миқдорда етказиб берилаётгани айтилди.
Вазирлик хусусий автозаправка шохобчалари эгаларини нархларни сунъий оширмасликка, бензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишга чақирди. Қўшимча қилинишича, ваколатли ташкилотлар томонидан назорат кучайтирилган ва асоссиз қимматлашувга йўл қўйилмайди.
Автозаправочная станция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2026
Совуқ об-ҳаво туфайли метан “заправка”лар фаолияти вақтинча чекланмоқда
Янгиликлар лентаси
0