Тошкент ва айрим ҳудудларда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда
Тошкент ва айрим ҳудудларда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
12 март куни Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида, жумладан Тошкентда ҳам ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши кутилмоқда. Ўзгидромет буни ғубор, туман, шамол сустлиги ва ҳарорат инверсияси билан изоҳлади.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. 12 март куни Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши кутилмоқда. Айни пайтда ҳавода майда дисперс заррачалар — PM2.5 ва PM10 миқдори ошиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.Маълум қилинишича, бугун республика ҳудудининг катта қисмида, жумладан, Тошкент шаҳрида ҳам ғубор ва туман кузатилиши эҳтимол қилинмоқда.Натижада ҳавонинг вертикал аралашуви сусаяди ва ифлослантирувчи моддалар, жумладан, чанг ҳамда PM2.5 ва PM10 каби майда заррачаларнинг тўпланиши учун шароит юзага келади. Оқибатда уларнинг ҳаводаги концентрацияси вақтинча ортиши мумкин.Мутахассисларга кўра, шамол кучайиши ёки ёғингарчилик кузатилиши билан ҳаво сифати яхшиланади. Чунки бундай шароит атмосферанинг табиий тозаланишига ёрдам беради.Маълумотларга кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, ҳаво ҳарорати 3–8 даража илиқ бўлади. Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчилик кутилмайди, шамол 3–8 м/с тезликда эсади, ҳарорат эса 6–8 даража илиқ атрофида бўлади.
Синоптиклар республика бўйлаб ноқулай атмосфера шароити шаклланишини билдирмоқда: айрим жойларда чанг ва майда заррачалар тўпланиши ҳисобига ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. 12 март куни Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши кутилмоқда. Айни пайтда ҳавода майда дисперс заррачалар — PM2.5 ва PM10 миқдори ошиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун республика ҳудудининг катта қисмида, жумладан, Тошкент шаҳрида ҳам ғубор ва туман кузатилиши эҳтимол қилинмоқда.
Бундай метеорологик ҳолат шамолнинг сустлиги, ҳаво намлигининг юқорилиги ва тунги ҳароратнинг пасайиши таъсирида юзага келади. Шу шароитда атмосферанинг ерга яқин қатламида ҳарорат инверсияси пайдо бўлиши мумкин.
Натижада ҳавонинг вертикал аралашуви сусаяди ва ифлослантирувчи моддалар, жумладан, чанг ҳамда PM2.5 ва PM10 каби майда заррачаларнинг тўпланиши учун шароит юзага келади. Оқибатда уларнинг ҳаводаги концентрацияси вақтинча ортиши мумкин.
Мутахассисларга кўра, шамол кучайиши ёки ёғингарчилик кузатилиши билан ҳаво сифати яхшиланади. Чунки бундай шароит атмосферанинг табиий тозаланишига ёрдам беради.
Маълумотларга кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, ҳаво ҳарорати 3–8 даража илиқ бўлади. Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчилик кутилмайди, шамол 3–8 м/с тезликда эсади, ҳарорат эса 6–8 даража илиқ атрофида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда ҳудудларда ҳаво ифлосланиши ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда. Расмий изоҳларга кўра, бундай ҳолатлар табиий чанг кўчиши, иситиш мавсумида чиқиндиларнинг ортиши, автотранспорт, айрим саноат манбалари, шунингдек, шамол сустлиги ва ҳарорат инверсияси каби метеорологик омиллар билан изоҳланади.
Мутахассислар ҳаво ифлосланган пайтда имкони борича уйда қолиш, очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмаслик ва зарурат бўлса ниқоб ёки респиратор тақишни тавсия қилади.
Ваколатли идоралар ҳаво сифатини назорат қилиш ва чиқиндиларни камайтириш бўйича чоралар кўраётганини билдирмоқда