“Крокус”даги теракт: 15 нафар судланувчи умрбод қамоқ жазосини олди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишОглашение приговора обвиняемым по делу о теракте в "Крокус Сити Холл"
Оглашение приговора обвиняемым по делу о теракте в Крокус Сити Холл - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2026
Oбуна бўлиш
Москва вилоятидаги теракт юзасидан суд ҳукми эълон қилинди: айбланувчиларнинг аксарияти умрбод қамоқ жазосини олди, яна бир қисмига эса 20 йилга яқин ва ундан ортиқ муддатлар тайинланди.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Россияда Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди “Крокус Сити Холл”даги теракт иши бўйича 19 нафар судланувчининг 15 нафарига умрбод қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Яна тўрт нафар фигурант 19 йил 11 ойдан 22 йил 10 ойгача озодликдан маҳрум этилди. Ҳимоя томони ҳукм устидан апелляция тартибида шикоят қилишини маълум қилди.

Умрбод қамоқ жазоси терактнинг бевосита ижрочилари Шамсиддин Фаридуни*, Далержон Мирзоев*, Муродали Ражабализода* ва Муҳаммадсобир Файзовга* ҳамда яна 11 нафар судланувчига нисбатан қўлланилди.

Қолган тўрт нафарга узоқ муддатли қамоқ жазоси берилди. Жумладан, ижрочиларга уйни ижарага берган Алишер Қосимов* 22 йил 10 ойга ҳукм қилинди, унинг уйи эса давлат фойдасига мусодара этилди. Жангариларга автомобиль сотган Исломовлар* оиласининг уч аъзоси эса 19 йил 11 ойдан қамоқ жазоси олди.
Судда жами 19 киши жавобгарликка тортилди. Уларнинг 13 нафари терактни содир этиш ёки унда иштирок этишда, қолганлари эса террорчилик фаолиятига кўмаклашишда айбдор деб топилган.

Россия Тергов қўмитаси маълум қилишича, терактга алоқадор деб ҳисобланаётган яна икки ташкилотчи ва тўрт нафар иштирокчига нисбатан тергов давом этмоқда. Улар халқаро қидирувга берилган ва сиртдан ҳибсга олинган.

Шунингдек, Россия Тергов қўмитаси теракт “Россиядаги вазиятни издан чиқариш мақсадида Украина амалдаги раҳбарияти манфаатларини кўзлаб режалаштирилган ва амалга оширилганини" маълум қилди. Бу баёнот Россия томонининг тергов хулосаси сифатида эълон қилинган.
"Крокус"даги теракт

Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл” концерт залида 2024 йил 22 март куни теракт содир этилган эди. Тергов маълумотларига кўра, ҳужумчилар бинодаги одамларга ўқ узган ва томоша залини ёқиб юборган. Оқибатда 149 киши ҳалок бўлган, бир киши бедарак йўқолган, 609 киши жароҳат олган. Етказилган зарар қарийб 6 миллиард рубль деб баҳоланган.

Воқеадан бир неча соат ўтиб терактнинг 4 нафар ижрочилари Рязань вилоятида Украина чегарасига яқин жойда ҳибсга олинган эди. Кейинчалик уларнинг гувоҳлик беришича, уларга Украина чегарасидан ўтиш учун махсус "туйнук" тайёрланган.

КенгайтиришЙиғиштириш
*Россияда террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган
**Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчи ташкилот
Стрельба в Австралии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2025
Австралияда яҳудийлар байрами пайтида теракт содир этилди — тўлиқ тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0