https://sputniknews.uz/20251214/australia-yahudiylar-bayram-terakt-54163608.html
Австралияда яҳудийлар байрами пайтида теракт содир этилди — тўлиқ тафсилотлар
Австралияда яҳудийлар байрами пайтида теракт содир этилди — тўлиқ тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Австралиянинг Сидней шаҳрида жойлашган Бонди пляжида Ҳанука байрами вақтида содир этилган қуролли ҳужум 10 кишининг умрига зомин бўлди. Полиция ҳодисани террорчилик акти деб баҳолади. Гумонланувчилар қўлга олинди
2025-12-14T17:42+0500
2025-12-14T17:42+0500
2025-12-15T09:38+0500
дунё янгиликлари
дунёда
яҳудийлар
ўқ отиш
отишма
теракт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0f/54167616_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_efad6da17435f5a5e26ca9aa6aaac44c.jpg
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Австралиянинг Сидней шаҳрида жойлашган машҳур Бонди пляжи ҳудудида 14 декабрь куни кечқурун юз берган қуролли ҳужум натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди, 29 киши яраланди.Ҳодиса яҳудийлар байрами — Ҳанука муносабати билан ташкил этилган тадбир пайтида юз берган. Полициядаги манбаларнинг қайд этишича, ҳужумга бир неча ой тайёргарлик қилинган бўлиши мумкин.Янги Жанубий Уэльс полицияси матбуот хизматига кўра, ҳужум содир бўлгани тўғрисидаги хабарлардан сўнг, махсус операция бошланган ва жамоатчилик ҳодиса жойидан узоқлашишга чақирилган.Полиция маълумотларига кўра, ҳужумда иштирок этган икки гумонланувчидан бири ҳодиса жойида қўлга олинган, иккинчиси эса отишма пайтида ўлдирилган. Ўткинчилардан бири эркакни қуролсизлантиргани ва унинг ўқотар қуролини тортиб олгани хабар қилинди.ABC телеканалига кўра, ҳужумчилардан бири — Нарвид Акрам, у Сидней жануби-ғарбидаги Бонниригг туманида яшаган. Тергов доирасида унинг уйида тинтув ўтказилган.Янги Жанубий Уэлс штати полиция комиссари Мал Ленион ҳодисани расман террорчилик акти сифатида баҳолади.ОАВ хабарига кўра, ҳалок бўлганлар орасида австралиялик раввин (яҳудий руҳонийси) Эли Шлингер ҳам бўлган. У Ҳанука байрамида иштирок этган фаол диний шахслардан бири бўлган.BNO News портали томонидан тарқатилган видеода икки киши қурол билан отишма олиб бораётгани акс этган. Ҳодиса аввалида ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалган видеоёзувлар одамлар ўртасида шовқин ва саросимага сабаб бўлди.
https://sputniknews.uz/20251127/washington-otishma-tramp-muhojirlar-chora-53765563.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0f/54167616_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_d728d9ae56ba5747d7e800811c46e231.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сидней теракти, бонди пляжи, сиднейда отишма, австралияда террор, ҳанука ҳужуми, австралия полицияси, эли шлингер, нарвид акрам, бонди теракт 2025, сидней хабарлари, австралия
сидней теракти, бонди пляжи, сиднейда отишма, австралияда террор, ҳанука ҳужуми, австралия полицияси, эли шлингер, нарвид акрам, бонди теракт 2025, сидней хабарлари, австралия
Австралияда яҳудийлар байрами пайтида теракт содир этилди — тўлиқ тафсилотлар
17:42 14.12.2025 (янгиланди: 09:38 15.12.2025) Сиднейдаги Бонди пляжида Ҳанука байрами пайтида юз берган қуролли ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 29 киши яраланди.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Австралиянинг Сидней шаҳрида жойлашган машҳур Бонди пляжи ҳудудида 14 декабрь куни кечқурун юз берган қуролли ҳужум натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди, 29 киши
яраланди.
Ҳодиса яҳудийлар байрами — Ҳанука муносабати билан ташкил этилган тадбир пайтида юз берган. Полициядаги манбаларнинг қайд этишича, ҳужумга бир неча ой тайёргарлик қилинган бўлиши мумкин.
Янги Жанубий Уэльс полицияси матбуот хизматига кўра, ҳужум содир бўлгани тўғрисидаги хабарлардан сўнг, махсус операция бошланган ва жамоатчилик ҳодиса жойидан узоқлашишга чақирилган.
"Ҳозирда ҳодиса жойида бўлган ҳар бир киши хавфсиз жойга яшириниши лозим. Полиция операцияси ҳали ҳам давом этмоқда", — дейилади полициянинг расмий баёнотида.
Полиция маълумотларига кўра, ҳужумда иштирок этган икки гумонланувчидан бири ҳодиса жойида қўлга олинган, иккинчиси эса отишма пайтида ўлдирилган. Ўткинчилардан бири эркакни қуролсизлантиргани ва унинг ўқотар қуролини тортиб олгани хабар қилинди.
ABC телеканалига кўра, ҳужумчилардан бири — Нарвид Акрам, у Сидней жануби-ғарбидаги Бонниригг туманида яшаган. Тергов доирасида унинг уйида тинтув ўтказилган.
Янги Жанубий Уэлс штати полиция комиссари Мал Ленион ҳодисани расман террорчилик акти сифатида баҳолади.
Маҳаллий манбаларга кўра, ҳужумдан сўнг ҳудудда қўлбола портловчи қурилма топилган ва у зарарсизлантирилган.
ОАВ хабарига кўра, ҳалок бўлганлар орасида австралиялик раввин (яҳудий руҳонийси) Эли Шлингер ҳам бўлган. У Ҳанука байрамида иштирок этган фаол диний шахслардан бири бўлган.
BNO News портали томонидан тарқатилган видеода икки киши қурол билан отишма олиб бораётгани акс этган. Ҳодиса аввалида ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалган видеоёзувлар одамлар ўртасида шовқин ва саросимага сабаб бўлди.