Афғонистон–Покистон можароси: махсус операциялар ва “очиқ уруш” баёнотлари

© REUTERSКонфликт Афганистана и Пакистана
Конфликт Афганистана и Пакистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2026
Oбуна бўлиш
Афғонистон ва Покистон чегарасида вазият кескинлашди. Тира водийси ва Торхам ҳудудида операциялар ўтказилди, Хостда тўқнашувлар қайд этилди, Кобулда портлаш овози эшитилди.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Афғонистон ва Покистон ўртасидаги вазият янада кескинлашмоқда. Сўнгги кунларда чегара ҳудудларида ҳарбий операциялар, ўқ отишмалар ва портлашлар қайд этилди.
TOLOnews хабар беришича, Афғонистон ҳарбийлари Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятидаги Тира водийси ҳудудида “Ислом давлати” (ИШИД) жангариларига қарши махсус операция ўтказган. Манбага кўра, амалиёт давомида 10 нафар жангарӣ йўқ қилинган.
Канал томонидан эълон қилинган видеолавҳада афғон снайпери тоғли ҳудуддаги позицияларда жойлашган жангариларни нишонга олаётгани акс этгани айтилмоқда.
Тира водийси Покистоннинг ғарбий қисмида, Афғонистон билан чегарадош тоғли ҳудуд ҳисобланади. Бу ерда асосан пуштун қабилалари яшайди.
Афғонистоннинг Алемараҳ ахборот портали маълумотига кўра, шанба куни кечқурун Нангарҳор вилоятидаги Торхам назорат-ўтказиш пункти ҳудудида афғон чегара кучлари Покистон чегарачиларига қарши жавоб ҳужумлари уюштирган.
Афғон чегара полицияси расмий вакили Абдулла Фаруқийнинг сўзларига кўра, операция давомида Покистоннинг тўрт аскари ўлдирилган, бир нечта блокпостлар вайрон қилинган. Торхам туманига қўшимча кучлар жалб этилганини хабар қилинмоқда.
Якшанбага ўтар кечаси Хост вилоятида афғон ва покистонлик ҳарбийлар ўртасида шиддатли тўқнашувлар бўлиб ўтди.
Бахтар давлат ахборот агентлиги маълумотига кўра, жанглар натижасида Покистон армиясининг бир нечта постлари оғир қуроллар билан нишонга олинган ва йўқ қилинган. Агентлик “душман оғир инсон йўқотишлари ва катта моддий зарар кўргани”ни даъво қилмоқда.
Шу билан бирга, Reuters агентлиги гувоҳларга таяниб, Афғонистон пойтахти Кобулда кучли портлаш овози эшитилганини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон расмийлари Покистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Афғонистон ҳудудини бомбардимон қилганига жавоб сифатида Дюранд чизиғи бўйлаб покистонлик ҳарбийларга қарши операция бошланганини маълум қилди.
Ўз навбатида, Покистон томони ҳам ўт очганини тасдиқлаб, кейинчалик Афғонистон билан “очиқ уруш” ҳолати бошланганини билдирган.
Конфликт Пакистана и Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2026
Афғонистон ва Покистон ўртасида яна қуролли можаро авж олди – тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0