https://sputniknews.uz/20260227/afgoniston-pokiston-55992209.html
Афғонистон ва Покистон ўртасида яна қуролли можаро авж олди – тафсилотлар
Афғонистон ва Покистон ўртасида яна қуролли можаро авж олди – тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
"Reuters" хабарига кўра, Покистон мамлакат хавфсизлик кучлари Афғонистон “Толибон” томонидан икки мамлакат чегараси бўйлаб бир нечта нуқталарда “асоссиз отишма”га жавоб берганини айтиб, тўқнашувларни тасдиқлади. Покистон ахборот вазирлигининг таъкидлашича, ҳужумларга жавобан Покистон қўшинлари “зудлик билан ва самарали зарба” берган, натижада душман катта йўқотишларга дуч келган ва кўплаб техникасини йўқотган.
2026-02-27T11:21+0500
2026-02-27T11:21+0500
2026-02-27T11:21+0500
дунёда
дунё янгиликлари
афғонистон
покистон
можаро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/1b/55993341_0:63:3112:1814_1920x0_80_0_0_9c6f2daf8a81ffc0e81c4aaa9d409963.jpg
ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Афғонистон қуролли кучлари Покистонга қарши ҳарбий операцияни бошлади, дея хабар беради Афғонистоннинг TOLO News телеканали.Жанглар Нангарҳор, Нуристон, Кунар, хост, Пактия ва Пактика вилоятлари, Кобул томонидан тан олинмаган икки давлат чегараси Дуранд чизиғи бўйлаб бўлган."Reuters" хабарига кўра, Покистон мамлакат хавфсизлик кучлари Афғонистон “Толибон” томонидан икки мамлакат чегараси бўйлаб бир нечта нуқталарда “асоссиз отишма”га жавоб берганини айтиб, тўқнашувларни тасдиқлади. Покистон ахборот вазирлигининг таъкидлашича, ҳужумларга жавобан Покистон қўшинлари “зудлик билан ва самарали зарба” берган, натижада душман катта йўқотишларга дуч келган ва кўплаб техникасини йўқотган.Покистон президенти Асиф Али Зардорийнинг билдиришича, "Покистон тинчлик ва ҳудудий яхлитлик масаласида асло ён босмайди".Покистон томонининг таъкидлашича, 133 нафар “Толибон” жангчиси ҳалок бўлган ва 200 нафардан ортиғи яраланган, шунингдек, 27 та пост йўқ қилиниб, тўққизтаси эгаллаб олинган. Афғонистон маълумотларига кўра, 55 нафар покистонлик аскар ҳалок бўлган ва 19 та пост қўлга киритилган, айни пайтда Нангарҳорда саккиз нафар "Толибон" жангчиси ҳалок бўлган, 11 нафари яраланган ва 13 нафар тинч аҳоли вакили жароҳат олган.Сўнгги тўқнашувлар ҳафта бошида Покистон томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаларидан кейин юз берди. Исломобод ушбу зарбалар Афғонистон шарқидаги жангарилари лагерларини нишонга олганини айтганди. Кобул эса ўз ҳудудида жангарилар фаолият юритишига йўл қўйишини инкор этиб, бунга жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирганди.
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/1b/55993341_305:0:3036:2048_1920x0_80_0_0_f103334e7757337a2d1beff032b1bc9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистон покистон қуролли можаро
афғонистон покистон қуролли можаро
Афғонистон ва Покистон ўртасида яна қуролли можаро авж олди – тафсилотлар
Афғонистон Мудофаа вазирлиги Покистоннинг чегара ҳудудларида ҳарбий операция бошланганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Афғонистон қуролли кучлари Покистонга қарши ҳарбий операцияни бошлади, дея хабар беради Афғонистоннинг TOLO News телеканали.
Жанглар Нангарҳор, Нуристон, Кунар, хост, Пактия ва Пактика вилоятлари, Кобул томонидан тан олинмаган икки давлат чегараси Дуранд чизиғи бўйлаб бўлган.
“Покистон кучларининг Дуранд чизиғи бўйлаб ҳарбий иншоотларида катта жавоб операциялари бошланди”, - дейилади хабарда.
"Reuters" хабарига кўра, Покистон мамлакат хавфсизлик кучлари Афғонистон “Толибон” томонидан икки мамлакат чегараси бўйлаб бир нечта нуқталарда “асоссиз отишма”га жавоб берганини айтиб, тўқнашувларни тасдиқлади. Покистон ахборот вазирлигининг таъкидлашича, ҳужумларга жавобан Покистон қўшинлари “зудлик билан ва самарали зарба” берган, натижада душман катта йўқотишларга дуч келган ва кўплаб техникасини йўқотган.
Покистон президенти Асиф Али Зардорийнинг
билдиришича, "Покистон тинчлик ва ҳудудий яхлитлик масаласида асло ён босмайди".
“Қуролли кучларимизнинг жавоби ҳар томонлама ва қатъийдир. Бизнинг тинчликсеварлигимизни заифлик деб хато тушунадиганлар шиддатли жавобга дуч келади — ва ҳеч ким биз ета олмайдиган масофада эмас”, — деб таъкидлади у.
Покистон томонининг таъкидлашича, 133 нафар “Толибон” жангчиси ҳалок бўлган ва 200 нафардан ортиғи яраланган, шунингдек, 27 та пост йўқ қилиниб, тўққизтаси эгаллаб олинган. Афғонистон маълумотларига кўра, 55 нафар покистонлик аскар ҳалок бўлган ва 19 та пост қўлга киритилган, айни пайтда Нангарҳорда саккиз нафар "Толибон" жангчиси ҳалок бўлган, 11 нафари яраланган ва 13 нафар тинч аҳоли вакили жароҳат олган.
Сўнгги тўқнашувлар ҳафта бошида Покистон томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаларидан кейин юз берди. Исломобод ушбу зарбалар Афғонистон шарқидаги жангарилари лагерларини нишонга олганини айтганди. Кобул эса ўз ҳудудида жангарилар фаолият юритишига йўл қўйишини инкор этиб, бунга жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирганди.