https://sputniknews.uz/20260222/turkey-kyrgyzstan-qalbaki-dollar-55865313.html
Туркиядан Қирғизистон орқали олиб кирилган катта миқдордаги қалбаки долларлар фош этилди
Туркиядан Қирғизистон орқали олиб кирилган катта миқдордаги қалбаки долларлар фош этилди
Sputnik Ўзбекистон
Навоий ва Тошкентда қалбаки АҚШ долларлари савдоси билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди. Туркиядан Қирғизистон орқали киритилган 19,9 минг доллар муомаладан чиқарилди. Жиноят ишлари қўзғатилди.
2026-02-22T09:32+0500
2026-02-22T09:32+0500
2026-02-22T09:34+0500
ўзбекистон
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
иив
жиноятчилик
жиноят кодекси
қалбаки
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/10/18371149_0:960:2048:2112_1920x0_80_0_0_978653df8237d2494a87ec13ed35939f.jpg
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида қалбаки валюта муомаласи билан боғлиқ бир неча жиноий ҳолатларга чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.Хусусан, Навоий шаҳрида Туркия давлатидан Қирғизистон орқали мамлакатимизга олиб кирилган қалбаки АҚШ долларларини сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Аниқланишича, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган шахс ўзининг жиноий шериги — 1972 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи ва муқаддам бир неча маротаба судланган фуқаро билан тил бириктирган. Улар 100 долларлик купюралардаги қалбаки 19 900 АҚШ долларини 14 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтда ушланди.Шунингдек, Тошкент шаҳрида қайд этилган ҳолатда Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс пойтахтлик фуқаронинг ишончига кириб, уни алдашга уринган. У 100 долларлик купюралардаги 10 минг АҚШ доллари ҳамда 15 миллион сўмни қалбаки эканини айтиб, уларни 5 500 АҚШ долларига сотишни таклиф қилган.ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у пул воситаси ҳисобланмайдиган купюраларни 5 500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20251031/namangan-dori-53120155.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/10/18371149_0:768:2048:2304_1920x0_80_0_0_a90fe9746644ca45291c01f84918386a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, навоий, тошкент, наманган, чуст, туркия, қирғизистон, қалбаки доллар, ақш доллари, дхх, ички ишлар органлари, жиноят кодекси 176-модда, иқтисодий жиноят, тезкор тадбир
ўзбекистон, навоий, тошкент, наманган, чуст, туркия, қирғизистон, қалбаки доллар, ақш доллари, дхх, ички ишлар органлари, жиноят кодекси 176-модда, иқтисодий жиноят, тезкор тадбир
Туркиядан Қирғизистон орқали олиб кирилган катта миқдордаги қалбаки долларлар фош этилди
09:32 22.02.2026 (янгиланди: 09:34 22.02.2026) Ўзбекистонда қалбаки валюта муомаласи билан боғлиқ икки йирик ҳолатга чек қўйилди.Туркиядан Қирғизистон орқали олиб кирилган долларлар савдоси ва пойтахтдаги фирибгарлик уриниши фош этилди
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида қалбаки валюта муомаласи билан боғлиқ бир неча жиноий ҳолатларга чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати
хабар берди.
Хусусан, Навоий шаҳрида Туркия давлатидан Қирғизистон орқали мамлакатимизга олиб кирилган қалбаки АҚШ долларларини сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Аниқланишича, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган шахс ўзининг жиноий шериги — 1972 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи ва муқаддам бир неча маротаба судланган фуқаро билан тил бириктирган. Улар 100 долларлик купюралардаги қалбаки 19 900 АҚШ долларини 14 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтда ушланди.
Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида қайд этилган ҳолатда Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс пойтахтлик фуқаронинг ишончига кириб, уни алдашга уринган. У 100 долларлик купюралардаги 10 минг АҚШ доллари ҳамда 15 миллион сўмни қалбаки эканини айтиб, уларни 5 500 АҚШ долларига сотишни таклиф қилган.
ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у пул воситаси ҳисобланмайдиган купюраларни 5 500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.