Наманганда ноқонуний дори ишлаб чиқариш цехи фош этилди

© telegram sputnikuzbekistan / Медиабанкка ўтишВ Наманганской области выявили несертифицированные лекарства стоимостью более 7 млрд сумов
В Наманганской области выявили несертифицированные лекарства стоимостью более 7 млрд сумов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2025
Oбуна бўлиш
Текширув давомида аниқланишича, қўлбола усулда тайёрланган дори воситалари Фарғона водийси, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларга етказиб берилган.
ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Наманган вилоятида белгиланган тартиб-қоидаларга зид равишда дори воситаларини тайёрлаш мақсадида фаолият юритган ноқонуний цех фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида дори воситалари ноқонуний айланмаси билан шуғулланган цех аниқланган.
Натижада цехдан 18 миллиард сўм қийматидаги 14 номдаги ишлаб чиқариш ускуналари, шунингдек, 9 турдаги жами 138 031 қути дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар, махсус идишлар аниқланган. Умумий ҳисобда ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган товар-моддий бойликлар қиймати тахминан 30 миллиард сўмни ташкил этган.
Маълум бўлишича, МЧЖ фақатгина биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш учун сертификат олган бўлишига қарамасдан, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойда, номларини ўзгартирган ҳолда 9 турдаги контрафакт дори воситаларини ҳам тайёрлаб келган.
Жумладан, “Пиковит” дориси – Пивовит, “Канефрон” – Канасерон, “Эспумизан” – Эспуметик, “Нистатин” – Неститам кўринишида ишлаб чиқарилган.
Пресечена контрабанда сильнодействующих лекарств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
Қиймати 6 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дорилар контрабандасига чек қўйилди
Янгиликлар лентаси
0