Бўлажак қуруқлик қўшинлари элитаси қандай тайёрланмоқда

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Олий ҳарбий ўқув юртида замонавий дунё шароитида, юқори технологияли қарама-қаршиликка шай янги авлод зобитлари тайёрланмоқда.
Чирчиқ шаҳрида жойлашган Қуруқлик қўшинлари институти Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг таркибий қисмидир. Олий таълим муассасасининг асосий мақсади замонавий жанговар кўникмаларга, жисмоний ва маънавий барқарорликка ҳамда юқори даражадаги касбий тайёргарликка эга бўлган зобитларни тайёрлашдир.
Бугунги кунда бу ерда мингга яқин курсант, шу жумладан хорижий мамлакатлардан келган вакиллар таълим олмоқда. Тайёргарлик 13 та кафедрада “50 фоиз назария + 50 фоиз амалиёт” тамойили асосида икки томонлама ёндашув асосидаолиб борилмоқда. Бундай ёндашув аудитория ва қўшинлардаги ҳақиқий вазифалар ўртасида узлуксиз боғлиқликни таъминлаш имконини беради.
Кўпчилик бу институтни узоқ тарихга эга мамлакатдаги ҳарбий муассасалардан бири бўлган собиқ танк билим юрти сифатида танийди. Олий ҳарбий таълим тизимидаги ислоҳотдан кейин бу ерда таълим жараёнидан тортиб ўқитиш фалсафасигача барчаси ўзгарди.
Ўқув биноларида замонавий аудитория ва синфлар жиҳозланган. Бу ерда артиллерия ўқини бошқариш, робототехника, дронлар билан ишлаш, сунъий интеллект, киберҳавфсизлик ва бошқа кўплаб соҳалар ўргатилади. Таълим жараёнида компьютер симуляторлари ва рақамли технологиялардан фойдаланилади.
Тактика кафедраси ўқитувчиси, подполковник Александр Машариповнинг тушунтиришича, симуляция ва моделлаштириш дастурларидан фойдаланиш назария ва амалиёт ўртасидаги муҳим боғловчи бўғинга айланди.
“Бу ресурсларни тежайди. Ечимларни бир неча марта ишлаб чиқиб, кейин эса тайёр бўлиб полигонга чиқиш мумкин”,–дейди у.
Унинг сўзларига кўра, курсантларнинг ҳар бир қарори бир неча бор таҳлилқилинади: аввал синфда, кейин рақамли муҳитда ва фақат шундан кейингина ҳақиқий шароитларда.
Институтда бўлажак зобитларнинг дунёқарашини шакллантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу мақсадда мафкуравий полигон - махсус мажмуа яратилган. Унда курсантлар психологик тайёргарликдан ўтишади, ҳарбий тарихни ва ҳарбий хизматчиларнинг жасоратларини ўрганишади, ўз нуқтаи назарини асосли тарзда ҳимоя қилишни ҳамда ахборот ҳужумларига қарши туришни ўзлаштиришади.
Яна бир янги объект - рақамли полигон. Бу ер ости иншоотлари, бошқарув марказлари ва жанг зоналари мавжуд ўқув мажмуаси бўлиб, унда турли хил тактик вазиятлар моделлаштирилиб ўрганилади. Барча ҳаракатлар ягона рақамли тизим орқали қайд этилиб, таҳлил қилинади. Шундан сўнг курсантлар ҳақиқий полигонга жўнаб кетишади ва у ерда ўзлаштирилган билимларни реал шароитларга имкон қадар яқинлаштирилган вазиятларда қўллашади.
Қуруқлик қўшинлариинститути курсантлари олган билимлари нафақат шахсий касбий ўсиш, балки келажакдаги масъулият ҳамэканлигига ишонишади.
“Бу ерда олган билимларимизни кейинчалик қўшинларда қўллай олишимиз керак. Қўшинларга боргандан кейин ўз билимларимизни шахсий таркибга ўргата билишимиз, шахсий таркибда намуна бўлишимиз бу бизнинг ҳарбий бурчимиз ҳисобланади”, - дейди курсант Рўзибек Маматқобулов.
Қуруқлик қўшинлари институтида, технологик жиҳатдан мураккаб ва тез ўзгараётган дунё шароитида ҳаракат қилишни ўрганаётган
янги авлод зобитлари қандай тайёрланиши ҳақида Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0