$100 минг криптовалюта, “кўча ечимлари”, 20 кг марихуана: ДХХ ва ИИВ жиноятларни фош этди

© Sputnik / StringerАрестованный в наручниках
Арестованный в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2026
Oбуна бўлиш
ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда криптовалюта товламачилиги, зўравонлик, қиморхона ва наркотиклар билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган кенг кўламли тезкор-қидирув тадбирлари давомида бир нечта жиноятлар фош этилди. Бу ҳақда ДХХ матубуот хизмати хабар берди.
Ҳусусан, Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида яшовчи 1995, 1998 ва 2002 йилларда туғилган уч нафар шахс крипто-активлар билан шуғулланувчи, 2004 йилда туғилган фуқарони автомашинага мажбурлаб ўтқазиб, ўзларини гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари сифатида таништирган.
Жиноий гуруҳ аъзолари товламачилик йўли билан унинг 100 минг АҚШ долларига тенг криптовалютасини ўзлаштириб, эвазига 160 минг доллар қалбаки пул берган. Тезкор тадбирда гумонланувчилар ушланиб, жиноят иши қўзғатилди.
Сурхондарёда Тожикистон фуқароси ноқонуний ушлаб турилиб, қийноққа солинган
Денов шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган 1993 йилда туғилган шахс Душанбе шаҳрида яшовчи Тожикистон фуқаросини қарз масаласи ортидан гаров сифатида ушлаб турган.
Пул ўз вақтида қайтарилмаганидан сўнг, жабрланувчи ноқонуний равишда тутқунликда сақланиб, унга оғир тан жароҳатлари етказилган. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Хоразмда “кўча ечимчилари” ушланди
Урганч, Хива шаҳарлари ва Боғот туманида яшовчи 1991, 1996 ва 1997 йилларда туғилган уч нафар шахс ўз ҳудудларида “кўча ечими” билан шуғулланиб, зўравонлик ва бошқа жиноятлар содир қилиб келган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Янгиариқда хонадонда қиморхона ташкил қилинган
Хоразм вилояти Янгиариқ туманида 1965 йилда туғилган шахс ўз уйида ноқонуний қимор ўйинлари ташкил қилган. Тадбир давомида у ерда қимор ўйнаётган 5 нафар шахсдан 32 миллион сўм ва ўйин карталари олинди.
Андижон вилоятида 20 килограммдан ортиқ марихуана сақланаётгани аниқланди
Жалақудуқ туманида яшовчи, муқаддам судланган 1950 йилда туғилган фуқаро уйида сотиш мақсадида 20 кг 400 грамм марихуана сақлаб келаётгани фош этилди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
В Ташкентской области в качестве вещественных доказательств изъято около 12,3 кг наркотиков
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2025
Тошкент шаҳри ва вилоятида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари қўлга олинди
Янгиликлар лентаси
0