ДХХ: Тошкент вилоятидаги хонадонларда 17,5 тонна қимматбаҳо металлли қум-тош аниқланди

© Пресс-служба СГБВ Ташкентской области выявлено 17,5 тонн песчаника и камня с драгоценными металлами
В Ташкентской области выявлено 17,5 тонн песчаника и камня с драгоценными металлами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2026
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний айланмага алоқадор катта ҳажмдаги ашёвий далиллар мусодара қилиниб, бир қатор шахсларнинг фаолиятига чек қўйилди
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Оҳангарон тумани, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 9 нафар фуқаронинг хоналарида жами 17,5 тонна таркибида қимматбаҳо металл бўлган қум ва тошлар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тезкор тадбирлар Тошкент вилоятининг ДХХ бошқармаси ҳамда Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида криминоген вазиятни соғломлаштириш ва қимматбаҳо металларнинг ноқонуний муомаласига алоқадор жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида ўтказилган.
Тадбирлар давомида қум ва тошларга ишлов беришда фойдаланилган асбоб-ускуналар, 135 грамм олтин, 25 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси, 1 дона ов қуроли ҳамда 42 дона ўқ-дори ҳам ашёвий далил сифатида олинган.
Айни пайтда барча ашёвий далиллар экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Пресечен факт сбыта ядовитого вещества ртуть в количестве 15 килограмм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2025
Бухорода 35 минг долларга симоб сотмоқчи бўлган икки шахс қўлга олинди
Янгиликлар лентаси
0