Бухорода 35 минг долларга симоб сотмоқчи бўлган икки шахс қўлга олинди

© Пресс-служба ГТК РУзПресечен факт сбыта ядовитого вещества "ртуть" в количестве 15 килограмм
Пресечен факт сбыта ядовитого вещества ртуть в количестве 15 килограмм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2025
Oбуна бўлиш
Улар 3 дона флакондаги симобни сотиш жараёнида ашёвий далиллар билан ушланди.
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Бухоро вилоятида Ўзбекистонда эркин сотилиши тақиқланган 343 грамм симоб моддасини 35 минг долларга сотмоқчи бўлган пайтда икки нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Миллий гвардия ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Бухоро шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган шахс ва Бухоро туманида истиқомат қилувчи 1984 йилда туғилган шахс 3 дона флакондаги симобни сотиш жараёнида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 185-1-моддаси бандлари (Рангли металлар, уларнинг парча ва резги чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Американская валюта в конверте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2025
Самарқанд вилоятида 300 минг доллар эвазига ер ажратишни ваъда қилган фермер ушланди
Янгиликлар лентаси
0