Маҳкумларга “видео-учрашув”га рухсат берилди

© Sputnik / Илья НаймушинЗаключённый
Заключённый - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2026
Oбуна бўлиш
Янги қонунга кўра, озодликдан маҳрум этилган маҳкумларга 15 дақиқагача бўлган бир марталик масофали видео-учрашув ёки телефон орқали мулоқот қилиш ҳуқуқи берилди
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларга 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқи берилди.
Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди.
Человек за колючей проволокой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Сенат маҳкумлар жазо муддатини китоб ўқиш орқали қисқартиришга доир қонунни маъқуллади
Янгиликлар лентаси
0