https://sputniknews.uz/20260114/sergeli-yangihayot-ekologiya-reydlar-54783988.html
Сергели ва Янгиҳаётда экологик рейдлар: "Ўзвторцветмет" бошқа ҳудудга кўчирилади
Сергели ва Янгиҳаётда экологик рейдлар: "Ўзвторцветмет" бошқа ҳудудга кўчирилади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда экологик рейдлар ўтказилди. Янгиҳаёт ва Сергелида саноат корхоналари текширилиб, 226 тонна зарарли чиқиндиларнинг олди олинди.
2026-01-14T09:22+0500
2026-01-14T09:22+0500
2026-01-14T11:16+0500
тошкент
экология
жамият
корхона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0e/54783780_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_1c4cee82464f3319129337a8d13e5951.png
ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. 13 январь куни ҳавонинг ифлосланишини камайтириш мақсадида махсус комиссия томонидан Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани ва Сергели туманида жойлашган саноат зоналарида экологик рейдлар ўтказилди.Сергели туманида В. Л. Галпарин номидаги Тошкент қувур заводи фаолияти текширилди. Корхона пайвандланган қувурлар ишлаб чиқаради ва атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган саноат объектлари тоифасига киради.Махсус комиссия қарори ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан берилган кўрсатмага мувофиқ, корхона Янгиҳаёт туманида ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатмоқда ва бошқа ҳудудга кўчирилмоқда. Янги жойда ишлаб чиқариш технологик жиҳатдан янада такомиллашган ускуналар асосида давом эттирилади.Кўрилган чора-тадбирлар натижасида атмосферага қарийб 226,7 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинди. Бу эса Янгиҳаёт туманида ҳаво сифати сезиларли даражада яхшиланишига хизмат қилади.Шунингдек, Жанубий саноат зонасида Иккиламчи қора металлар корхонасининг Тошкент филиали ҳам текширилди. Текширувлар якунига кўра барча корхоналарга экологик меъёрларга қатъий риоя этиш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.
https://sputniknews.uz/20251126/tashkent-korxona-faoliyat-toxtatilish-53759157.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0e/54783780_179:0:1139:720_1920x0_80_0_0_fbc7d7621a1051dba484e2aee16d5dde.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, янгиҳаёт тумани, сергели тумани, экологик рейд, ҳаво ифлосланиши, саноат корхоналари, экология қўмитаси, ўзвторцветмет, жанубий саноат зонаси, атмосфера ифлосланиши, экологик назорат, ишлаб чиқаришни кўчириш
тошкент, янгиҳаёт тумани, сергели тумани, экологик рейд, ҳаво ифлосланиши, саноат корхоналари, экология қўмитаси, ўзвторцветмет, жанубий саноат зонаси, атмосфера ифлосланиши, экологик назорат, ишлаб чиқаришни кўчириш
Сергели ва Янгиҳаётда экологик рейдлар: "Ўзвторцветмет" бошқа ҳудудга кўчирилади
09:22 14.01.2026 (янгиланди: 11:16 14.01.2026) Янгиҳаёт ва Сергели туманларида кўрилган чоралар натижасида ҳавога қарийб 226,7 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқишининг олди олинди.
ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. 13 январь куни ҳавонинг ифлосланишини камайтириш мақсадида махсус комиссия томонидан Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани ва Сергели туманида жойлашган саноат зоналарида экологик
рейдлар ўтказилди.
Сергели туманида В. Л. Галпарин номидаги Тошкент қувур заводи фаолияти текширилди. Корхона пайвандланган қувурлар ишлаб чиқаради ва атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган саноат объектлари тоифасига киради.
Янгиҳаёт туманидаги Жанубий саноат зонасида эса Ўзвторцветмет АЖ корхонаси фаолияти ўрганилди. Ушбу объект ҳам экологик хавфи юқори корхоналар қаторига киради. Аввалроқ, 2025 йил октябрь ойида бу ерда текширув ўтказилиб, корхонага мажбурий кўрсатма берилган эди.
Махсус комиссия қарори ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан берилган кўрсатмага мувофиқ, корхона Янгиҳаёт туманида ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатмоқда ва бошқа ҳудудга кўчирилмоқда. Янги жойда ишлаб чиқариш технологик жиҳатдан янада такомиллашган ускуналар асосида давом эттирилади.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида атмосферага қарийб 226,7 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинди. Бу эса Янгиҳаёт туманида ҳаво сифати сезиларли даражада яхшиланишига хизмат қилади.
Шунингдек, Жанубий саноат зонасида Иккиламчи қора металлар корхонасининг Тошкент филиали ҳам текширилди. Текширувлар якунига кўра барча корхоналарга экологик меъёрларга қатъий риоя этиш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.