ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Вашингтон ҳужум қилса, Эрон минтақадаги Исроил ва АҚШ ҳарбий базаларига зарба беради, деди Эрон Парламенти раиси Муҳаммад Багер Ғолибаф. Бу ҳақда Associated Press хабар қилди. Ғолибафнинг Эрон таҳдиднинг ҳар қандай объектив белгисига асосланиб ҳаракат қилишини маълум қилди".Аввалроқ The New York Times АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга зарба беришнинг бир нечта вариантларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. Газета хабарига кўра Трампга Теҳрондаги ноҳарбий нишонларга зарба бериш таклифи ҳам биллдирилган.
Эрон таҳдиднинг ҳар қандай объектив белгисига асосланиб ҳаракат қилади, деди Ғолибаф.
ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Вашингтон ҳужум қилса, Эрон минтақадаги Исроил ва АҚШ ҳарбий базаларига зарба беради, деди Эрон Парламенти раиси Муҳаммад Багер Ғолибаф. Бу ҳақда Associated Press хабар қилди.
"Эронга ҳужум қилинган тақдирда, ҳам босиб олинган ҳудуд (Исроил - AP), ҳам минтақадаги барча Америка ҳарбий марказлари, базалари ва кемалари бизнинг қонуний нишонларимиз бўлади", деди у якшанба куни фавқулодда парламент сессиясида.
Ғолибафнинг Эрон таҳдиднинг ҳар қандай объектив белгисига асосланиб ҳаракат қилишини маълум қилди".
Аввалроқ The New York Times АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга зарба беришнинг бир нечта вариантларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. Газета хабарига кўра Трампга Теҳрондаги ноҳарбий нишонларга зарба бериш таклифи ҳам биллдирилган.
2025 йил декабрь ойи охирида риалининг қадрсизланиши туфайли бошланган норозилик намойишларида, кейинчалик сиёсий тизимга қарши тартибсизликларга айланиб кетди.
8 январь куни Теҳрон ва бошқа шаҳарларда намойишчилар тез ёрдам машиналари ва шаҳар автобуслари, метро бекатлари, масжидлар, банклар ва дўконларни вайрон қилди. 100дан ортиқ полизия ходими қурбон бўлди.
Эрон раҳбарияти ушбу воқеаларнинг сиёсий томонга бурилишида Исроил ва АҚШни айблади.
Расмий манбааларга кўра, тартибсизликлар қурбонлари сони 500дан ошган, уларнинг аниқ сони тергов тугаганидан сўнг эълон қилинади.
Тартибсизликлар уюштиришда айбланиб уч минг киши қўлга олинган, уларнинг турар жойларидан қурол-аслаҳа топилган.