Божхонада катта ўзгаришлар: 2026 йилдан тадбиркорларга янги енгилликлар берилади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишМамонтовский таможенный пост Щелковской таможни
Мамонтовский таможенный пост Щелковской таможни - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2025
Oбуна бўлиш
Президент фармонига кўра, 2026 йилдан тадбиркорлар учун божхона тўловлари, аудит ва декларациялаш бўйича янги енгилликлар жорий этилади
ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Президент томонидан тегишли фармон имзоланди.
Фармонга кўра, чегара қўшинлари томонидан шахсларни паспорт назоратидан ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳолатлар аниқланганда божхона органларини хабардор қилиш тартиби жорий этилади:
божхона органларининг ахборот тизимида шахсга тегишли божхона назоратидаги автотранспорт воситаси мавжудлиги тўғрисида маълумот бўлса;
шахс божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ёки бузиш хавфи мавжуд бўлса.
2026 йил 1 июндан:
тадбиркорларга божхона божини 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади;
божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг асосий таъминот туридан фойдаланишда хавфларни бошқариш тизими натижаларига кўра, пасайтирилган миқдорда таъминот тақдим этилади.
2026 йил 1 июлдан божхона аудити доирасида:
аудит ўтказилиши режалаштирилган тадбиркорга аниқланган камчиликлар ҳақида олдиндан хабар берилиб, уларни мустақил бартараф этиш имконини берувчи "маслаҳатчи аудитор" тамойили жорий этилади;
божхона органлари томонидан ўтказилган назорат натижалари тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини шакллантиришда инобатга олинади.
Фармонга мувофиқ, 2028 йил 1 январдан божхона соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун молиявий жарималарни қўллаш тартиби жорий этилади.
2026 йил 1 майдан ташқи савдога оид нотариф тартиботларни белгилашнинг қуйидаги шаффоф механизми жорий этилади:
тақиқ ва чекловлар реестри юритилади ҳамда уларни жорий этишдан камида 3 ой олдин "Ягона дарча" божхона ахборот тизимида эълон қилинади;
ваколатли давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун йиғимлар (тўловлар) миқдори ва уларнинг калькуляцияси мазкур тизимда очиқ жойлаштирилади;
ушбу талабларга риоя этилмаган ҳолда ўрнатилган тақиқ, чеклов ва йиғимлар ижрога қаратилмайди.
2026 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар бекор қилинади:
мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришда ҳужжатларни мажбурий равишда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекцияси текширувидан ўтказиш;
сертификатлаш органларида белгиланган тартибда даврий баҳолаш ўтказилмаган тақдирда уларни электрон тизимдан ўчириб қўйиш;
мувофиқлик сертификатини бериш рад этилмаган ҳолларда ёки хорижий давлатлар маълумотлари асосида маҳсулотларни сертификатлашга чеклов ва тақиқлар жорий этиш.
Работа почтового таможенного поста  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2025
Божхона жараёнлари бўйича президент фармони имзоланди: қандай енгилликлар жорий этилди?
Янгиликлар лентаси
0