https://sputniknews.uz/20251223/bojxona-farmon-engilliklar-54416327.html
Божхона жараёнлари бўйича президент фармони имзоланди: қандай енгилликлар жорий этилди?
Божхона жараёнлари бўйича президент фармони имзоланди: қандай енгилликлар жорий этилди?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини соддалаштиришга қаратилган Президент фармони имзоланди. 2026 йилдан божхона тўловлари ва декларациялашда янги енгилликлар жорий этилади.
2025-12-23T17:57+0500
2025-12-23T17:57+0500
2025-12-23T17:57+0500
ўзбекистон
жамият
янги қонун
божхона божи
рақамли технологиялар
божхона қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/04/53217722_0:30:3103:1775_1920x0_80_0_0_2b5e4cb7fc6bfa1598661eb1c3847b92.jpg
ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Ўзбекистонда божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Президент тегишли фармон имзолади.Унга кўра, 2026 йил 1 мартдан товарларни чегара ўтказиш пунктларига етиб келгунига қадар дастлабки декларациялаш орқали эркин муомалага чиқариш божхона режимига жойлаштиришда:Божхона органларининг ахборот тизимида хавф аниқланмаган ҳолларда қуйидаги юклар бўйича божхона юк декларациялари автоматик тарзда расмийлаштирилади:Шунингдек, тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингида юқори ва ўрта даражаларни эгаллаган ваколатли иқтисодий операторларга қўшимча имкониятлар тақдим этилади. Хусусан:
https://sputniknews.uz/20251128/ozbekistonni-byurokratiya-xoli-53799009.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/04/53217722_372:0:3103:2048_1920x0_80_0_0_f849c7eab11f45c4e8613dcbdfccb967.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон божхона, божхона маъмуриятчилиги, ташқи савдо тартиботлари, президент фармони, божхона тўловлари, дастлабки декларация, даврий декларация, автоматик божхона расмийлаштируви, ваколатли иқтисодий оператор, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
ўзбекистон божхона, божхона маъмуриятчилиги, ташқи савдо тартиботлари, президент фармони, божхона тўловлари, дастлабки декларация, даврий декларация, автоматик божхона расмийлаштируви, ваколатли иқтисодий оператор, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
Божхона жараёнлари бўйича президент фармони имзоланди: қандай енгилликлар жорий этилди?
Ўзбекистонда божхона жараёнларини соддалаштириш ва ташқи савдо самарадорлигини оширишга қаратилган янги тартиботлар жорий этилиши белгиланди.
ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Ўзбекистонда божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Президент тегишли
фармон имзолади.
Унга кўра, 2026 йил 1 мартдан товарларни чегара ўтказиш пунктларига етиб келгунига қадар дастлабки декларациялаш орқали эркин муомалага чиқариш божхона режимига жойлаштиришда:
божхона расмийлаштируви учун божхона йиғими миқдори 20 фоизга камайтирилади;
божхона тўловларини бўлиб-бўлиб (кечиктириб) тўлашда 14 кунгача фоизлар ҳисобланмайди.
2026 йил 1 майдан товарларни даврий декларация орқали расмийлаштиришда божхона тўловларини товарлар республика ҳудудига кириб келганида ҳар бир партия учун алоҳида тўлаш имконияти яратилади.
Божхона органларининг ахборот тизимида хавф аниқланмаган ҳолларда қуйидаги юклар бўйича божхона юк декларациялари автоматик тарзда расмийлаштирилади:
йирик солиқ тўловчи ташкилотлар, давлат ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар томонидан импорт қилинаётган ташқи савдо юклари;
тариф ва нотариф чекловлар қўлланилмайдиган экспорт юклари.
Шунингдек, тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингида юқори ва ўрта даражаларни эгаллаган ваколатли иқтисодий операторларга қўшимча имкониятлар тақдим этилади. Хусусан:
божхона тўловлари ва солиқларни қайтариш ҳамда ўзаро ҳисобга олишда соддалаштирилган тартиботлар жорий этилади;
товарларни қадоқлаш, ўраш, саралаш ва тозалаш каби қайта ишлаш операциялари учун алоҳида рухсатнома талаб этилмайди.