Электр барқарорлиги: Навоий ва Тошкент вилоятларида энергия сақлаш тизимлари қурилади

© Getty Images / Jason FochtmanВ Навоийской и Ташкентской областях будут построены системы хранения энергии
В Навоийской и Ташкентской областях будут построены системы хранения энергии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2025
Oбуна бўлиш
Фармонга кўра, лойиҳа компаниялари тизимларни ягона электр тармоғига улаш учун электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларни қуриб, уларни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга топширади.
ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Навоий вилоятида қуввати 300 МВт (600 МВт·соат) ва Тошкент вилоятида 150 МВт (300 МВт·соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимларини қуриш лойиҳалари амалга оширилади. Ушбу чора-тадбирларни назарда тутувчи президент фармонлари қабул қилинди.
Хусусан, Навоий вилоятидаги лойиҳа доирасида “Abu Dhabi Future Energy Company PJSC — Masdar” (БАА) компанияси билан инвестиция шартномаси имзоланди. Қарорга кўра, Инвестор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан ўзи томонидан ташкил этиладиган Лойиҳа компанияси фойдасига воз кечади.
Электр узатиш инфратузилмасига оид мазкур харажатлар электр энергияси тарифлари таркибида кўзда тутилади.
Шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота туманида “EAGLERISE DEVELOPMENT HK COMPANY LIMITED” (Хитой) иштирокида инвестиция лойиҳаси доирасида “Mega Energy Power TECH” МЧЖ лойиҳа компанияси ташкил этилди.
Лойиҳа компаниялари электр энергиясини сақлаш тизимининг кафолатланган тайёр ҳолатда фойдаланишини таъминлайди, шунингдек, уни ягона электр энергияси тармоғига улаш учун электр узатиш тармоқлари ва подстанция қуриб, ишга туширилгандан сўнг уларни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга топширади.
Делегация Узбекистана приняла участие в форумах ENACT Majlis и ADIPEC-2025 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2025
БАА компаниялари Ўзбекистонда энергия сақлаш тизимларини қуради
Янгиликлар лентаси
0