https://sputniknews.uz/20251219/konstitutsiya-sud-majlislari-onlayn-namoyish-54293994.html
Конституциявий суд мажлислари жонли эфирда онлайн намойиш этилади
Конституциявий суд мажлислари жонли эфирда онлайн намойиш этилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланди. “E-KSUD” тизими орқали суд ишлари электрон шаклга ўтказилади.
2025-12-19T10:50+0500
2025-12-19T10:50+0500
2025-12-19T10:50+0500
ўзбекистон
жамият
янги қонун
конституциявий суд
суд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/19/53719928_0:153:3072:1880_1920x0_80_0_0_e8dc79d7474087a839faf5ae29ac46bc.jpg
ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. 2026–2027 йилларда Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.Фармонга мувофиқ, қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилмоқда:Шунингдек, 2027 йил 1 августдан Конституциявий суд фаолиятига “E-KSUD” ахборот тизими синов тариқасида жорий этилади. Ушбу тизим қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
https://sputniknews.uz/20251219/huquq-tiklash-farmon-54293577.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/19/53719928_60:0:2791:2048_1920x0_80_0_0_29100fb066fe7ab879372c4880f8d7c1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, конституциявий суд, президент фармони, рақамлаштириш, e-ksud, my.gov.uz, суд мажлислари, видеоконференция, электрон мурожаат, одил судлов, фуқаролар, юридик шахслар, ногиронлиги бўлган шахслар
ўзбекистон, конституциявий суд, президент фармони, рақамлаштириш, e-ksud, my.gov.uz, суд мажлислари, видеоконференция, электрон мурожаат, одил судлов, фуқаролар, юридик шахслар, ногиронлиги бўлган шахслар
Конституциявий суд мажлислари жонли эфирда онлайн намойиш этилади
Президент фармонига мувофиқ, суд мажлисларини онлайн ўтказиш, электрон хабардор қилиш ҳамда “E-KSUD” ахборот тизимини жорий этиш назарда тутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. 2026–2027 йилларда Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони
қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилмоқда:
суд иштирокчиларини Конституциявий суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи ҳақида “Суд хабарномаси” электрон хизмати ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)нинг мобил иловаси орқали электрон тарзда хабардор қилиш;
суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида, шу жумладан, мобил илова орқали ўтказиш;
суд мажлисларини аудиоёзув орқали қайд этиш ва баённомаларни электрон тарзда шакллантириш.
Шунингдек, 2027 йил 1 августдан Конституциявий суд фаолиятига “E-KSUD” ахборот тизими синов тариқасида жорий этилади. Ушбу тизим қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
Конституциявий судга электрон шаклда мурожаат қилиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб бориш;
фуқаролар ва юридик шахслар учун одил судловга эришишда интерактив хизматлар кўрсатиш;
суд мажлисларини жонли эфир орқали намойиш этиш;
ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитларни яратиш.