https://sputniknews.uz/20251219/huquq-tiklash-farmon-54293577.html
Бузилган ҳуқуқни тиклаш имконияти оширилади: Конституциявий судга оид фармон қабул қилинди
Бузилган ҳуқуқни тиклаш имконияти оширилади: Конституциявий судга оид фармон қабул қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Конституциявий суд фаолиятини такомиллаштириш бўйича Президент фармони қабул қилинди. Янги тартиблар мурожаатларни кўриб чиқишни соддалаштиришга қаратилган.
2025-12-19T10:36+0500
2025-12-19T10:36+0500
2025-12-19T10:36+0500
янги қонун
президент
суд
олий суд
конституциявий суд
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0b/45602107_0:156:3000:1844_1920x0_80_0_0_9c9d3662f51ff2c9806e46f8a2dcebe4.jpg
ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Ўзбекистонда шахсларнинг мурожаатлари (шикоятлари)ни кўриб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқлар ва оворагарчиликларни бартараф этиш назарда тутилмоқда. Конституциявий суд фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.Фармоннинг устувор мақсади сифатида фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий одил судловга эришиш, шунингдек, бузилган конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш имкониятларини кенгайтириш белгиланди.Конституциявий судга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқаро ёки юридик шахс томонидан йўлланган мурожаат мазкур судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган тегишли субъектга юборилади.Конституциявий шикоят институти доирасида:
https://sputniknews.uz/20251210/milliy-markaz-undp-memorandum-54070067.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0b/45602107_167:0:2834:2000_1920x0_80_0_0_fb4cda52faab98d2ecac2ebcc826086b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, президент фармони, конституциявий суд, конституциявий одил судлов, фуқаролар мурожаатлари, шикоятлар, суд-ҳуқуқ тизими, бюрократик тўсиқлар, ҳуқуқ ва эркинликлар, юридик шахслар
ўзбекистон, президент фармони, конституциявий суд, конституциявий одил судлов, фуқаролар мурожаатлари, шикоятлар, суд-ҳуқуқ тизими, бюрократик тўсиқлар, ҳуқуқ ва эркинликлар, юридик шахслар
Бузилган ҳуқуқни тиклаш имконияти оширилади: Конституциявий судга оид фармон қабул қилинди
Ҳужжат фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтиради.
ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Ўзбекистонда шахсларнинг мурожаатлари (шикоятлари)ни кўриб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқлар ва оворагарчиликларни бартараф этиш назарда тутилмоқда. Конституциявий суд фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган президентнинг тегишли фармони
қабул қилинди.
Фармоннинг устувор мақсади сифатида фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий одил судловга эришиш, шунингдек, бузилган конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш имкониятларини кенгайтириш белгиланди.
Конституциявий судга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқаро ёки юридик шахс томонидан йўлланган мурожаат мазкур судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган тегишли субъектга юборилади.
Агар мурожаат қилиш ҳуқуқига эга субъект томонидан шахс мурожаатида кўтарилган масала Конституциявий судга киритилмаса, муаллифга бу масалани киритиш учун асос мавжуд эмаслиги ёзма равишда тушунтирилади ва бу ҳақда Конституциявий судга ахборот тақдим этилади.
Конституциявий шикоят институти доирасида:
муайян иш бўйича суд томонидан қўлланилган қонун Конституциявий суд томонидан Конституцияга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, суд ҳужжатини белгиланган тартибда қайта кўриб чиқишга асос бўлади;
муайян иш бўйича қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлиги масаласи судлар ташаббуси билан Олий суд орқали Конституциявий судга киритилган ҳолларда, тегишли иш юзасидан судда иш юритуви тўхтатилиши назарда тутилади.