АҚШдаги отишма: Вэнс ўзбекистонлик талаба вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

© AP Photo / Julia Demaree NikhinsonДжей Ди Вэнс
Джей Ди Вэнс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2025
Oбуна бўлиш
АҚШнинг Род Айленд штатидаги Браун университетида содир бўлган отишмада ўзбекистонлик талаба МуҳаммадАзиз Умурзоқов ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Браун университетида содир бўлган отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. У Х ижтимоий тармоғида ҳамдардлик пости ёзиб қолдирди.

"Браундаги отишманинг иккинчи қурбони аниқланганга ўхшайди. У жарроҳ бўлишни орзу қилган, ажойиб йигит эди. Худо МуҳаммадАзиз Умурзоқовнинг руҳини шод қилсин", — деб ёзди Вэнс.

Аввалроқ АҚШнинг Род-Айленд штати, Провиденс шаҳри мэри Бретт Смайли шанба куни Браун университети ҳудудида содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлгани, яна тўққиз нафар инсон турли даражада жароҳат олганини маълум қилган эди.
Кейинроқ полиция ҳодиса бўйича гумонланувчини қўлга олди. CNN телеканали хабарига кўра, у 24 ёшли Бенжамин Эриксон бўлиб чиқди. Маълум қилинишича, у илгари Арлингтон миллий қабристонида ишлаган ҳамда хизматлари учун бир қатор мукофотлар билан тақдирланган.
Экстренные службы на месте стрельбы в Брауновском университете в Провиденсе, штат Род-Айленд. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2025
АҚШдаги Браун университетида отишма: ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Янгиликлар лентаси
0