https://sputniknews.uz/20251215/usa-university-otishma-ozbekistonlik-halok-54167339.html
АҚШдаги Браун университетида отишма: ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
АҚШдаги Браун университетида отишма: ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШдаги Браун университети кампусида содир бўлган отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди. ТИВ марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
2025-12-15T09:27+0500
2025-12-15T09:27+0500
2025-12-15T10:06+0500
ўзбекистон
жамият
ўзбекистон тив
отишма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0f/54167023_0:0:1921:1080_1920x0_80_0_0_d86b6dd1e168405de010bd698ab20faf.jpg
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. АҚШнинг Род-Айленд штати, Провиденс шаҳрида жойлашган Браун университети ҳудудида содир бўлган отишма оқибатида Ўзбекистон фуқароси — талаба МуҳаммадАзиз Умурзоқов ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ўзининг Telegram каналида маълум қилди. У марҳум талаба оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Браун университети (Brown University)да имтиҳонлар даврида кампус ҳудудида отишма содир этилган. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 2 нафар шахс ҳалок бўлган, 9 нафар киши турли даражада жароҳат олган.Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи шахс аудиторияда ўқ отганидан сўнг ҳодиса жойидан қочиб кетган. Кейинчалик АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган кенг кўламли қидирув операцияси натижасида отишмада иштирок этган деб гумонланаётган шахс қўлга олинган. У аввал АҚШ армиясида хизмат қилган, 20-30 ёшлар атрофидаги эркак экани маълум қилинди.
https://sputniknews.uz/20251214/australia-yahudiylar-bayram-terakt-54163608.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0f/54167023_126:0:1566:1080_1920x0_80_0_0_f3453f0fe95e6724095d71dae2d4cc8b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
браун университети, brown university, ақш, провиденс, род-айленд, отишма, университетда отишма, ўзбекистонлик талаба, тив, ахрор бурхонов, ақшда фожиа
браун университети, brown university, ақш, провиденс, род-айленд, отишма, университетда отишма, ўзбекистонлик талаба, тив, ахрор бурхонов, ақшда фожиа
АҚШдаги Браун университетида отишма: ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
09:27 15.12.2025 (янгиланди: 10:06 15.12.2025) АҚШнинг Провиденс шаҳридаги Браун университетида содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди, шундан бири Ўзбекистон фуқароси экани маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. АҚШнинг Род-Айленд штати, Провиденс шаҳрида жойлашган Браун университети ҳудудида содир бўлган отишма оқибатида Ўзбекистон фуқароси — талаба МуҳаммадАзиз Умурзоқов ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
У марҳум талаба оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари марҳумнинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда барча ташкилий ва ҳуқуқий масалалар бўйича яқиндан иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Браун университети (Brown University)да имтиҳонлар даврида кампус ҳудудида отишма содир этилган. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 2 нафар шахс ҳалок бўлган, 9 нафар киши турли даражада жароҳат олган.
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи шахс аудиторияда ўқ отганидан сўнг ҳодиса жойидан қочиб кетган. Кейинчалик АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган кенг кўламли қидирув операцияси натижасида отишмада иштирок этган деб гумонланаётган шахс қўлга олинган. У аввал АҚШ армиясида хизмат қилган, 20-30 ёшлар атрофидаги эркак экани маълум қилинди.