https://sputniknews.uz/20251216/tashkent-bashkortostan-hamkorlik-muhokama-54203341.html
Тошкент вилояти–Бошқирдистон: янги лойиҳалар ва ҳамкорлик муҳокама қилинди
Тошкент вилояти–Бошқирдистон: янги лойиҳалар ва ҳамкорлик муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилояти ва Бошқирдистон раҳбарлари онлайн мулоқотда қўшма лойиҳалар, инвестиция ва саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда туризм соҳаларида ҳамкорликни муҳокама қилди.
2025-12-16T14:49+0500
2025-12-16T14:49+0500
2025-12-16T15:20+0500
ўзбекистон
россия
қишлоқ хўжалиги
учрашув
иқтисод
бошқирдистон
тошкент вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/10/54203017_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_38f0648c95ba64d8e7009a8275417481.jpg
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ва Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров ўртасидаги онлайн мулоқотда икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.Хабиров Тошкент вилояти делегациясининг яқинда Уфа шаҳрига амалга оширган ташрифини ижобий баҳолаб, саноат, қишлоқ хўжалиги, илм-фан ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик самарали натижалар бераётганини таъкидлади.Чорвачиликни ривожлантириш мақсадида эса 400 минг доллар қийматидаги лойиҳа доирасида 4 минг гектар ер ажратиш кўзда тутилган. Айни пайтда ушбу лойиҳалар бўйича зарур ер ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари давом этмоқда.Бундан ташқари, Бошқирдистон Халқ табобати ва апитерапия марказининг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида филиалини очиш режалаштирилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 300 минг долларни ташкил этади.
https://sputniknews.uz/20251204/mirziyoev-manturov-uchrashuv-53927679.html
ўзбекистон
бошқирдистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/10/54203017_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_815dc7053e27f954db869057843aa24b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент вилояти, зоир мирзаев, бошқирдистон, радий хабиров, ҳудудлараро ҳамкорлик, ўзбекистон–россия муносабатлари, қўшма лойиҳалар, инвестиция, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, уфа шаҳри, бўстонлиқ тумани, апитерапия маркази, фермер хўжалиги, чорвачилик
тошкент вилояти, зоир мирзаев, бошқирдистон, радий хабиров, ҳудудлараро ҳамкорлик, ўзбекистон–россия муносабатлари, қўшма лойиҳалар, инвестиция, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, уфа шаҳри, бўстонлиқ тумани, апитерапия маркази, фермер хўжалиги, чорвачилик
Тошкент вилояти–Бошқирдистон: янги лойиҳалар ва ҳамкорлик муҳокама қилинди
14:49 16.12.2025 (янгиланди: 15:20 16.12.2025) Бошқирдистон Халқ табобати ва апитерапия марказининг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида филиалини очиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ва Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров ўртасидаги онлайн мулоқотда икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва истиқболли йўналишлар
муҳокама қилинди.
Хабиров Тошкент вилояти делегациясининг яқинда Уфа шаҳрига амалга оширган ташрифини ижобий баҳолаб, саноат, қишлоқ хўжалиги, илм-фан ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик самарали натижалар бераётганини таъкидлади.
Маълум қилинишича, Уфа шаҳрида меҳмонхона қуриш лойиҳаси учун 4 гектар ер майдони танланган бўлиб, ҳозирда ер ажратиш ва қурилишга оид ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Шунингдек, Иглин туманида 500 минг долларлик фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер майдони ажратиш режалаштирилган.
Чорвачиликни ривожлантириш мақсадида эса 400 минг доллар қийматидаги лойиҳа доирасида 4 минг гектар ер ажратиш кўзда тутилган. Айни пайтда ушбу лойиҳалар бўйича зарур ер ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари давом этмоқда.
Бундан ташқари, Бошқирдистон Халқ табобати ва апитерапия марказининг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида филиалини очиш режалаштирилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 300 минг долларни ташкил этади.